Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурзақова Умида Носиржоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Наманган вилояти ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш имкониятлари», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Gr52.
Илмий раҳбар: Камолов Баҳодир Асомович, география фанлари доктори, доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хикматов Фазлиддин, география фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Хабиба Тошевна, география фанлари фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилоятида ер ва сувдан қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг ҳозирги ҳолатини атроф-муҳит муҳофазаси нуқтаи назаридан оптималлаштириш имкониятларини баҳолаш ва уларнинг натижалари асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилояти қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун экин майдонларини тақсимлашни аҳоли жон бошига белгиланган тиббиёт меъёрлари асосида амалга ошириш имкониятлари асосланган;
вилоят деҳқончилигида, эгатлаб суғориш натижасида юзага келаётган шўрланиш жараёни ва грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши оқибатида, ҳосилдорликнинг камайиш даражаси баҳоланган;
гидрологик маълумотларга асосланган ҳолда, суғоришга олинган сувнинг 80-95 фоизи коллектор-зовур тизими орқали дарёларга қайтарма оқим сифатида қайтиши аниқланган;
вилоят ҳудуди, қишлоқ хўжалиги мақсадларида суғоришга олинган сувнинг экин майдонларида сарфланиши (м3/га) ва коллектор-зовур тармоқлари орқали дарёларга қайтиши (млн м3) кўрсаткичлари асосида, районларга (юқори, ўрта, қуйи) ажратилган; 
тупроқ ҳосилдорлигини тиклаш ва янада ошириш имкониятлари экин майдонларининг 40-45 фоизини озуқабоп экинларга ажратиш асосида чорвачиликни ривожлантиришга боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг оптималлаштириш имкониятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Наманган вилоятининг ер ва сув ресурслари, улардан фойдаланиш даражаси ва тақсимоти асосида, экин майдонларини аҳоли озиқ-овқат таъминотининг тиббиёт меъёрларига кўра амалга ошириш усули Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида экин майдонларини экин турлари бўйича тақсимлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 02/022-2223-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсия вилоят экин майдонларини истиқболли режалаштиришга аниқлик киритиш имконини берган; 
экологик нуқтаи назардан сув ресурсларини тежаш ва тупроқ шўрланишини олдини олиш мақсадида эгатлаб суғориш майдонларида сувтежамкор суғориш технологияларини биринчи навбатда тоғолди ҳудудларда (боғдорчиликда) жорий этилиши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 19 апрелдаги 03-02/8-153-сон маълумотномаси). Натижада, шўрланиш ва грунт сувлари сатҳининг кўтарилишини олдини олиш, ер ва сув ресурларидан келажакда самарали фойдаланишни ташкил этиш режаларига аниқлик киритиш имконияти яратилган;
адир ва адирорти худудларига суғориш учун олинган сувнинг катта қисми ер остига шимилиб, Сирдарё бўйидаги ерларда юзага чиқиб, уларнинг 80-95 фоизи коллектор-зовурлар орқали қайтган сув сифатида дарёларга қуйилиши бўйича аниқланган натижалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 19 апрелдаги 03-02/8-153-сон маълумотномаси). Натижада, дарё сувлари ифлосланишининг олдини олиш ва фермер хўжаликларида сувдан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш имконияти яратилган;
вилоят ҳудуди, унинг рельефи таъсирида, суғоришга олинган сув сарфининг миқдори, сув олиш хусусиятлари бўйича учта районга ажратилиб, уларни экологик жиҳатдан ўзига хос, оптимал суғориш усуллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 02/022-2223-сон маълумотномаси). Натижада, Наманган вилояти ҳудудида сувдан самарали фойдаланишни такомиллаштирилган тизимини яратиш имконини берган; 
ерларнинг ҳосилдорлигини тиклаш ва кўтариш, уларни маҳаллий ўғитлар билан таъминлашни купайтириш мақсадида чорвачилик учун озуқа етиштирилишини кўпайтириш, экин майдонларининг 40-45 фоизини озуқабоп экинларга ажратиш зарурати бўйича асослаган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 02/022-2223-сон маълумотномаси). Натижада, Наманган вилоятида озуқабоп экин майдонларини 10-15% га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish