Sayt test rejimida ishlamoqda

Худжаева Раъно Муталибжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек тилларидаги генетик боғланмаган лексик омонимларнинг самарадорлиги ва уларнинг лексикографик талқини», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fil86.

Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Хисoмовна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори;  Мухаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларида генетик боғланмаган лексик омонимлар самарадорлигини, уларга таъсир этувчи лингвистик ва экстралингвистик омилларни ҳамда уларнинг лексикографик талқинини  илмий асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тилшуносликда генетик боғланган ва генетик боғланмаган омонимларнинг фарқлаш мезонлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари асосланган;

омонимия ҳамда полисемия ўртасидаги фарқ ёритилган ва уларнинг луғатларда берилиш икки тиллик тартиби, замонавий луғатларни қиёслаш орқали исботланган;

инглиз ва ўзбек тилларида генетик боғланмаган лексик омонимларнинг тараққиётига таъсир этувчи лисоний ва нолисоний омиллари тарихий манбалар орқали далилланган;

статистик метод асосида генетик боғланмаган лексик омонимларнинг семантик, терминологик, стилистик, сўз ясаш, нутқдаги частотаси ва фразеологик  самарадорлик даражалари фоизларда ҳисоблаб чиқарилган;

таржимонлар, хорижий тилларни ўрганувчилар омоним сўзларнинг барча маънолари билиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда генетик боғланмаган лексик омонимлар таржима, изоҳли ва электрон луғатини тузишнинг услубий мажмуаси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

 Инглиз ва ўзбек тилларида генетик боғланмаган лексик омонимларнинг шаклланиши, ривожланиши, деривацион ва лексикографик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:

тадқиқот давомида ишлаб чиқилган, илмий асосланган, такомиллаштирилган усуллар ва лексикография тараққиётида омонимларнинг ўрни, хусусан, изоҳли, таржима ҳамда электрон луғатлар тузишга оид назарий хулосалар (2009–2012) ИТД-1-4-148 рақамли «Хорижий филология магистрлари учун назарий ва амалий асосий чет (инглиз) тили бўйича ўқув-услубий мажмуа ва унинг электрон ифодасини яратиш» инновацион амалий лойиҳасида «Semantics аnd Wordstructure», «Text Linguistics», «Modern problems of the Theoretical Grammar of English», «Actual Problems of Comparative Typology а Manual for Master’s Department», «Structural Linguistics» каби адабиётларни яратишга татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 июлдаги 89/03/1284-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилларни ўрганишда ҳамда таржима адекватлигига эришишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишга асос бўлган;

таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш жараёнида лексикография соҳаси бўйича олинган илмий натижалар (2015–2017) ИТД-1, А-1-219 рақамли «Таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенциялари (СEFR) бўйича С1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида 1-босқич талабалари учун «Vocabulary» адабиётини яратишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги ФТА-02-11/638-сон маълумотнома). Натижада омоним ва полисемантик сўзларнинг фарқини англаб тушуниш, луғатлар билан ишлаш жараёнини осонлаштиришга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish