Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Фаррух Абдуллахожаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтиришда бириктирилган солиқлар ролини ошириш масалалари”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1233.
Илмий раҳбар: Урмонов Жаҳонгир Жалолдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси ҳузуридаги Фискал институт.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Г.В.Плеханова номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтиришда бириктирилган солиқлар ролини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шaхслaр ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларда жойлашган жойига қараб 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
мол-мулк ва ер солиқларини кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида ҳисоблашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш таклиф этилган;
кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтиришда бириктирилган солиқлар ролини ошириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шaхслaр ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларда жойлашган жойига қараб 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон Фармонинг биринчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 06/04-01-01-37/132-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ерлардан қишлоқ хўжалигидан ташқари мақсадларда фойдаланувчилар учун солиқ юкини мутаносиб тақсимлаш мақсадида, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига ер солиғининг мутлақ миқдорда белгиланган базавий ставкаларига оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилган;
мол-мулк ва ер солиқларини кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида ҳисоблаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон Фармонинг еттинчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 06/04-01-01-37/132-сон маълумотномаси). Натижада халқаро тажриба асосида республикамизда ҳам босқичма-босқич мол-мулк ва ер солиқлари унификацияланиб, кўчмас мулк солиғи жорий этилиши белгиланган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва айланмадан олинадиган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга ваколат бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексинин 99-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 06/04-01-01-37/132-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт ва унинг тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилиши натижасида 7,3 млн. фуқаро томонидан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича тўланиши лозим бўлган 2 трлн.сўм (210,5 млн.доллар) жисмоний шахслар ихтиёрига қолдирилган. Шунингдек, 250 минг нафар тадбиркорлик субъектларига, шундан 83 мингта фермер хўжаликларига 400 млрд.сўмлик солиқларни кечиктириб тўлаш имкониятига эга бўлган;
кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнининг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 419-моддасига инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 06/04-01-01-37/295-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча 550224,4 млн.сўм миқдорида мол-мулк солиғи келиб тушиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish