Sayt test rejimida ishlamoqda

Беглаев Учқун Хуррамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt848.
Илмий маслаҳатчи: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.03./30.01.2020.I.10.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юнусов Искандар Орифович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш ва бошқариш механизмларининг илмий-назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“балиқчиликни барқарор ривожлантириш”, “балиқчилик менежменти” ва “биобалиқ маҳсулоти” тушунчаларининг иқтисодий мазмуни балиқчилик хўжаликларининг ташкилий асослари, иқтисодий ҳолати ҳамда уларнинг амалга ошириш воситалари ва объектларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
бозор талабига мувофиқ товар балиқ етиштиришда табиий ва сунъий озуқа меъёрини эътиборга олган ҳолда балиқларнинг кунлик ўсишини “самарали” (100-90), “ўртача самарали” (89-70), “самарасиз” (69-60) мезонлари асосида баҳолаш бўйича услубий ёндошув таклиф этилган;
“Намуна балиқчилиги кластер” МЧЖ, соф зотли балиқлар, ота-она балиқлар, элита-рекорд, элита-класс балиқлар, лечинка ҳамда омухта-ем ишлаб чиқариш ва етказиб беришга мўлжалланган наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжалиги ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик заводининг истиқболдаги бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилган;
тармоқ ривожига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда балиқ чавоқларини етиштириш ҳажмини оширишга қаратилган 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш ва бошқарув механизмининг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
балиқчилик соҳасига “балиқчиликни барқарор ривожлантириш”, “балиқчилик менежменти”, “биобалиқ маҳсулоти” тушунчаларига иқтисодий такомиллаштирилган таклифидан балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш бошқарув тузилмасини инновацион ривожлантиришни илмий, назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришга оид масалалар 5410600 – Зоотехния (балиқчилик) таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Балиқчилик иқтисодиёти” дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-256 рўйхат  рақами). Натижада балиқчилик хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий мазмунини кенгроқ тушуниш орқали уни инновацион ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилишга эришилган;
бозор талабига мувофиқ товар балиқ етиштиришда табиий ва сунъий озуқа меъёрини эътиборга олган ҳолда балиқларнинг кунлик ўсишини “самарали” (100-90), “ўртача самарали” (89-70), “самарасиз” (69-60) мезонлари асосида баҳолаш бўйича услубий ёндошуви Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 02/23-731-сон маълумотномаси). Натижада хўжаликлар фаолиятини мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва соҳанинг барқарорлашуви таъминланган;
“Намуна балиқчилиги кластер” МЧЖ, соф зотли балиқлар, ота-она балиқлар, элита-рекорд, элита-класс балиқлар, лечинка ҳамда омухта-ем ишлаб чиқариш ва етказиб беришга мўлжалланган наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжалиги ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик заводининг истиқболдаги бошқарув тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тизим ташкилотлари  амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 02/23-731-сон маълумотномаси). Натижада балиқчилик хўжаликларида бошқарувни тўғри ташкил этилиши негизида 1 га сув ҳавзасидан интенсив усулда анъанавий усулга нисбатан балиқ етиштиришдан 619 млн.сўм соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 182,7 фоизга кўпайишига эришилган;
тармоқ ривожига ва бошқарув тизимига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва бошқариш салоҳиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган истиқболдаги 2025 йилга мўлжалланган мақсадли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 02/23-731-сон маълумотномаси). Натижада республика бўйича балиқ етиштириш ҳажми 2025 йилда 2019 йилга нисбатан 1,3 баробарга ортиши башорат қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish