Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Озодахон Қурвонали қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис тилини ўргатишда мнемотехникадан фойдаланиш технологияси”, 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1209.      
Илмий раҳбар: Қаҳҳорова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Умарходжаев Мухторхўжа Эшонхўжа, филология фанлари доктори, профессор
Ўринова Нилуфар Муҳаммадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади немис тилини ўргатишда мнемотехникадан фойдаланиш технологияларини тадқиқ этиш ва мнемотехник ўқув материалларини ўзбек аудиториясига самарали татбиқ қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис тилида отларнинг артиклини тўғри қўллай олиш, кўмакчиларни келишикларда аралаштириб юбормаслик, феъл замонлари, нотўғри феълларнинг уч асосий шаклини ёдда сақлаш кўникмалари мнемотехниканинг ассоциация қилиш, визуаллаштириш, акроним, акростик, тана аъзолари ҳаракати ёрдамида ўрганиш  усулларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
немис тилида янги сўзларни ўргатиш ва ўрганиш жараёни  мнемотехниканинг калит сўз, визуаллаштириш, ҳикоя тузиш усуллари асосида ривожлантирилган ва «Ўзбекча-инглизча-немисча-русча  мавзулаштирилган расмли луғат» яратилган;
мнемотехник компетентликни ривожлантирувчи ўқув материалларидан фойдаланиш, катта ҳажмдаги маълумотларни кам вақт ва оз куч сарфлаб ўргатиш усулларини татбиқ қилиш, талабаларнинг маълумот қабул қилиш йўлларига қараб ўқув материалларини тайёрлаш орқали тил ўрганиш жараёнининг интенсивлиги, самарадорлиги ва қизиқарлилиги ошиши асосланган;
талабаларда хотира техникалари асосида билиш фаолиятини ривожлантириш, дарс машғулотларида мнемотехник ўқув материалларга нисбатан шахсий муносабатни шакллантириш, талабаларга мнемотехника мезонлари ва турлари ҳақидаги маълумотларни сингдириш, мнемотехник компетентликни шакллантириш асосида самарадорликка эришиш моделининг мазмунга доир компоненти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис тилини ўргатишда мнемотехникадан фойдаланиш технологияси тадқиқоти назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
сўзларни ва грамматик қоидаларни калит сўз, визуаллаштириш, ҳикоя тузиш, тана аъзолари ҳаракати ёрдамида ўрганиш усуллари орқали ўргатишда мнемотехникадан фойдаланишга оид хулосаларидан «Deutsch mit Spaß» номли 3,4-синф ва «Deutsch» номли 9-синф немис тили дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 17 июндаги AI 154-сон қарори). Натижада дарсликларнинг «Mein Haus», «Mein Zimmer», «Meine Verwandten»,  «Berufe», «Die Wirtschaft» бўлимларидаги маълумотларнинг таъсирчанлиги, қизиқарлилиги, ранг-баранглиги ортган, грамматик қоидалар тана аъзолари ҳаракати, визуаллаштириш ёрдамида эслаб қолиш учун йўналтирилган, мавзулар илмий қарашлар асосида далилланган;  
маълумотларни бир-бирига ассоциация қилиш, визуаллаштириш, акроним, акростик, тана аъзолари ҳаракати ёрдамида ўрганиш, хотиранинг ўрганиш жараёнидаги аҳамияти таҳлили юзасидан берилган таклифлардан 2013-2014 йилларда бажарилган И – 2013 57-рақамли “Ижтимоий экология муаммолари” фундаментал лойиҳаси доирасида тайёрланган “Ижтимоий экология муаммолари” монографиясини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 06-06/6345-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг самарадорлиги ва изчиллиги ортган.  
чет тилларни ўргатиш жараёнининг интенсивлиги ва қизиқарлилигини ошириш шароитларини аниқлаш ва методик жиҳатдан такомиллаштиришда катта ҳажмдаги маълумотларни кам вақт ва оз куч сарфлаб ўргатиш усулларини татбиқ қилиш, мнемотехник ўқув материаллари базасини шакллантириш юзасидан «Ўзбекча-инглизча-немисча-русча мавзулаштирилган расмли луғат» яратилган (Фарғона политехника институти Услубий кенгашининг 2019 йил 30 октябрдаги 1-сон йиғилиш қарори). Натижада немис тили, инглиз тили, нофилологик йўналишлар талабаларининг сўз бойлигини оширишга, мнемотехник компетенцияларини ривожлантиришга эришилган;
мнемотехник компетентликни ривожлантирувчи ўқув материалларидан фойдаланиш, катта ҳажмдаги маълумотларни кам вақт ва оз куч сарфлаб ўргатиш усулларини татбиқ қилиш, талабаларнинг маълумот қабул қилиш йўлларига қараб ўқув материалларини тайёрлаш орқали тил ўрганиш жараёнининг интенсивлиги, самарадорлиги ва қизиқарлилиги ошишига оид хулосалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2019-2021 йилларда «Очиқ мулоқот», «Долзарб мавзу», «Замондош», «Қадрият», «Маънавият – қалб кўзгуси», «Кун мавзуси», «Фарғона – 24» кўрсатувларида кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 19 апрелдаги 19-04/03-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоэшиттириш материаллари мазмунан янгича қарашлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish