Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Толибжон Эшқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамият шароитида ёшларни инновацион тафаккурини шакллантириш хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal348.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамият шароитида ёшлар инновацион тафаккурини шакллантириш омиллари ва хусусиятларининг методологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капитали билан боғлиқ “инновацион фаоллик”, “инновацион салоҳият”, “инновацион ресурс” ва “инновацион тараққиёт” феноменининг ёшлар инновацион тафаккури  трансформацияси, генерацияси ва рефлекциясига регулятив таъсири фалсафий жиҳатдан асосланган;
бугунги замонавий шароитда ёшлар инновацион тафаккурини юксалтиришда миллий характернинг миллий қиёфа, тарихий тажриба ва ижтимоий кайфият сингари детерминистик омилларини ҳисобга олиш зарурлиги ғоявий ворислик тамойили контекстида фалсафий жиҳатдан асосланган;
инновацион тафаккурнинг ночизиқли, ўз-ўзини ташкил этиш каби синергетик хусусиятлари акмеологик, кумулятив ва рефлективликка асосланган янги парадигмал ёндашувларнинг ижтимоий ҳаётга тадбиқида кластер стратегияси, ёшлар селекциясини кучайтириш билан боғлиқлиги очиб берилган;  
ёшларнинг инновацион тафаккурига салбий таъсир кўрсатувчи экзоген ва эндоген омиллар негизида асосан лоқайдлик, пассивлик ва беқарорлик каби деструктив ҳолатларни намоён бўлиши мантиқий жиҳатдан асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда ёшлар инновацион фаоллигини шакллантириш ва ривожлантириш хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
инсон капитали билан боғлиқ “инновацион фаоллик”, “инновацион салоҳият”, “инновацион ресурс” ва “инновацион тараққиёт” феноменининг ёшлар инновацион тафаккури ривожидаги регулятив таъсирига оид таклиф-тавсияларидан “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” номли дарсликнинг VII бобидаги 5-параграфи 1.1. “Ахборотлашган жамият тушунчаси, мазмуни ва унинг моҳияти”, 2.3.банди “Интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш-мафкуравий хуружларга қарши кураш омили”, 3.3.банди “Оммавий маданият”га қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 89-03-4999-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимни инновацион ривожлантириш борасидаги илмий ёндашувларни такомиллаштириш таълим тизимида ёшлар селекциясини кучайтириш ва инновацион фаолликни кучайтиришга хизмат қилган;
замонавий шароитда ёшлар инновацион тафаккурини  креатив, эпистемологик ва методологик хусусиятларини детерминистик асосда ғоявий ворислик тамойили контекстига доир таклиф ва тавсияларидан “Техника ва информацион технологиялар фалсафаси” дарслиги IX бобининг 2-параграфи “Замонавий техникавий билимларни ривожланишининг асосий йўналишлари”, “Информацион технологиялар-техника фалсафасининг тадқиқот объекти” номли XI бобининг 1-параграфи “Ахборотлашган жамият тушунчаси, мазмуни ва унинг моҳияти”, 6-параграфи “Интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш-тарихий зарурат сифатида”, мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 89-03-5000-сон маълумотномаси). Натижада, таълим-тарбия тизимида ёшларни инновацион тафаккурини шакллантириш борасида илмий ёндошувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
инновацион тафаккурнинг ночизиқли, ўз-ўзини ташкил этиш каби синергетик хусусиятлари акмеологик, кумулятив ва рефлективликка асосланган янги парадигмал ёндашувлар, инновацион тафаккурни ижтимоий ҳаётга тадбиқи, ёшлар селекциясини кучайтириш билан боғлиқ хусусиятлар, фикр-мулоҳазалари ҳамда таклиф-тавсияларидан Жиззах вилояти тожик миллий-маданий марказининг “Демократик тараққиётни акс эттирувчи турли хилдаги тўпламлар, ижодий ишларни чоп этиш ва халқ оммасига етказишда ҳар томонлама кўмаклашиш” номли 63-11/41 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган (Республика тожик миллий маданий марказининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01-41-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар инновацион тафаккурини ривожлантириш борасида илмий асосланган ғоялар шакллантиришга хизмат қилган.
ёшларни инновацион тафаккурига салбий таъсир кўрсатувчи экзоген ва эндоген омиллар негзида лоқайдлик, пассивлик ва беқарорлик каби перманент муаммолар макон ва замонда намоён бўлиш хусусиятлари борасидаги таклиф ва тавсиялардан  Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг  2018-2019  йилларда эфирга  узатилган  “Иқтидор”, “Бунёдкорлик”, “Ёшлар вақти”, “Тараққиёт тамойили” мавзусидаги радиоэшиттиришларни  дастур  сценарийсини  тузишда  фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 17 сентябрдаги 01-12/726-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиялар ахборотлашган жамият шароитида ёшлар инновацион тафаккурини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish