Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитова Феруза Бухаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқи этномаданиятида зиёрат ва зиёратгоҳлар тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar975.
Илмий раҳбар: Аширов Адҳамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулло, тарих фанлари доктори, профессор; Бўриев Очил, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё воҳаси зиёрат ва зиёратгоҳлари тарихи, улар билан боғлиқ урф одат ва маросимлар ҳамда воҳа аҳолиси аҳолиси дунёқарашида зиёратгоҳларнинг тутган ўрнини этнологик аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қашқадарё воҳаси зиёратгоҳ ва қадамжолари пайдо бўлиши (авлиёлар, тарихий шахслар ва диний уламолар билан боғлиқ, меъморий обида ва ёдгорликлар сифатида), жойлашуви (тоғ, адирлик ва чўл)  ва табиий ҳамда мўжизавий хусусиятлари (географик объектлар ва табиат мўъжизалари, ҳайвонлар ва жониворларни муқаддаслаштириш билан боғлиқ), ижтимоий таркиби (касблар билан боғлиқ ва аёллар ташриф буюрадиган) далилланган;
воҳа зиёратгоҳлари “умумийлик” ва “ўзига хослик” категориялари контекстида ўрганилиб, минтақада жаҳонга машҳур шахслар (Амир Темур, Фахрул-ислом Баздавий, Абул Муъин ан-Насафий ва бошқалар) номлари билан боғлиқ ва шифобахш хусусиятга эга бўлган (Оқсув, Хўжайи Жарроҳ, Қўтирбулоқ ота, Исҳоқ ота каби) зиёратгоҳ ва қадамжолар муҳим зиёрат туризми обьектлари эканлиги аниқланган;
зиёратгоҳлар ва қадамжоларда  аёллар иштирокида ўтказиладиган маросимлар (мушкул кушод, бийи(биби) сешанба, худойи, эҳсон, садақа, ис чиқариш, мавлуд, чилла сақлаш, қушноч ёки қўл олиш каби)да исломий ва исломгача бўлган диний эътиқодлар(тотемизм,шомонлик, зардуштийлик, аждодлар эъхтиқоди, табиат культи) уйғунлашуви асосидаги маросимий дунёқараш симбиози акс этганлиги этнографик материаллари асосида аниқланган;
воҳа зиёратгоҳ ва қадамжо манзилларининг экологик, тиббий ва туристик имкониятлари ўрганилиб, вилоятнинг турли туман ва қишлоқларидаги янги зиёрат туризми обьектлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқи этномаданиятида зиёрат ва зиёратгоҳлар тарихи мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё воҳаси муқаддас зиёратгоҳлари ва қадамжоларининг тарихи, улар билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар, воҳадаги зиёратгоҳлар билан боғлиқ афсона ва ривоятларни ўрганиш бўйича амалга оширилган этнографик тадқиқотлар асосида йиғилган маълумотлардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фондининг 2021 йилдаги  4–сон маълумотномаси). Бу натижа Қашқадарё воҳаси муқаддас зиёратгоҳлари ва қадамжоларининг тарихи, улар билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни тизимли таҳлил қилиш имконини берган;
зиёрагоҳларда аёллар иштирокида ўтказиладиган мушкул кушод, бийи(биби) сешанба, худойи, эҳсон, садақа, ис чиқариш, мавлуд, чилла сақлаш, қўшноч ёки қўл олиш каби урф одат ва маросимларнинг воҳага хос маҳаллий хусусиятлари дала этнографик материалларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тарғибот материалларини тайёрлашда қўлланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26 майдаги 02/08-599-сон далолатномаси). Натижада, жаҳон этнологиясида бугунги кунда шаклланаётган зиёрат туризмининг ривожланишини тадқиқ этиш замирида муқаддас жойлар, зиёратгоҳларнинг ҳудудий таъсирининг реаллашуви, зиёратгоҳлар билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни таҳлил қилиш, тарихий ва табиий объектларни маҳаллий хусусиятларини ўрганиш, Ўзбекистонда миллий юксалиш даврида “Маданий ва диний бағрикенглик” ғояси остида зиёратгоҳлар билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар маънавий-ахлоқий асосларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсияларга асосланган;
муқаддас зиёратгоҳлар, қадамжолар билан боғлиқ урф-одатлар, тарихий шахслар, алломалар ва авлиёлар билан боғлиқ зиёратгоҳларнинг жамият маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳамда  воҳада зиёрат туризмини ташкил этиш имкониятларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Etno” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 26 апрелдаги 03 40 620 сон маълумотномаси). Натижалар кенг жамоатчиликка Қашқадарё воҳаси муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳлари тарихи ҳамда уларда ўтказиладиган маросимлар билан боғлиқ маълумотларни етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish