Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтаходжаева Наргиза Акмаловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий таржимада лингвокультуремаларнинг ифодаланиши (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil81.

Илмий раҳбар: Маматов Абдумурот Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Шоира Батировна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал ва миллий-маданий лингвокультуремаларнинг бадиий асарлар таржималарида ифодаланишини тадқиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал (happiness, joy, luck, sadness бахт, шодлик, омад, қайғу) ҳамда миллий-маданий (dignity тўй) лингвокультуремаларнинг лексик-семантик майдонидаги ядровий ва периферик ифодалари чоғиштирма аспектда асосланган;

лингвокультуремалар синонимик қаторлари ва антонимик жуфтликлари қўлланиш даражасининг фаоллиги аниқланган ҳамда таржимадаги аҳамияти исботланган;

инглиз ва ўзбек тилларида фразеологик бирликлар билан ифодаланган лингвокультуремаларнинг таржима адекватлиги лисоний ҳамда нолисоний омилларга боғлиқлиги далилланган;

инглиз ва ўзбек тилларида стилистик воситалар билан вербаллашган лингвокультуремаларнинг таржимасида эквивалент, муқобил, тавсифлаш усулларини қўллаш шарт-шароитлари асосланган;

таржимада оламнинг лисоний манзараси яхлитлигини бадиий матндаги эксплицит ва имплицит маълумотлар ҳамда муаллифнинг модал муносабати таъминлаши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Инглиз ва ўзбек тилларидаги лингвокультуремаларни қиёсий ўрганиш, уларнинг бадиий таржимадаги ифодаланиш усуллари ҳамда таржима қилиш муаммоларини бартараф қилиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:

Пиримқул Қодиров асарларида акс этган ўзбек миллий маданиятига хос тушунчаларни ифодаловчи 20 дан ортиқ сўз маъноларини англашда, асарлар матнларининг мазмунини ёритишда, шунингдек, келтирилган фразеологизмларнинг турк тилидаги айрим муқобилларини аниқлашда Artvin Çoruh Üniversite (Туркия)да бажарилган 2013.S23.02.15 рақамли «Pirimkul Kadirov’un Romalari Uzerine Bir Inceleme» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Artvin Çoruh университетининг 2016 йил 27 июлдаги Е.3546-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги лингвокультуремалар билан боғлиқ фразеологизм, пармеологик бирликлар маънолари тўғри талқин қилинишга, ўзбек тилининг бой ифода имкониятларини намоён этишга хизмат қилган;

ўзбек тилидаги миллий-маданий хусусиятли сўз, фразеологизм, реалия ва стилистик воситаларнинг лингвокультурологик хусусиятларини ёритишда, ономастик бирликлар иштирок этган матнлар миллий-маданий мазмунини тушунтиришда, Тўйчи, Ҳуррам, Роҳатой, Шуҳрат, Фароғат, Саодат, Муҳаббат каби лингвокультуремалар маъносини изоҳлашда ФА-ИЗ-Г009 ИЗ-2014-0923161515 рақамли «Ономастик бирликларнинг лингвопоэтик тадқиқи» номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (ISBN 978-9943-4725-8-7). Натижада ономастик бирликларнинг лексикографик изоҳларида миллий колорит акс этган, янги семалар билан бойиган;

махсус тренинг курслари материалларини тайерлашда ва уларни ўтказишда Британиянинг Л.С.Хорнби номли жамғармаси, Британия Кенгаши, «Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси» ва Вестминистер халқаро университети ҳамкорлигидаги «Teachers’ learning through action research» номли лойиҳасида татбиқ этилган. Олинган хулосаларнинг қўлланиши натижасида матн таҳлили, илмий мақолаларни тиллараро ва маданиятлараро мослаштириш бўйича назарий ва амалий тавсиялар Edmodo онлайн ўқув порталига юкланган ва тингловчиларга етказилган (Вестминистер халқаро университетининг 2016 йил 29 июндаги DO/03-0405-сон маълумотномаси). Бу республикамиз ёш олимларининг инглиз тилида илмий мақолалар тайёрлаш бўйича маҳоратини оширишга, ўзбек олимлари томонидан ёзилган миллий-маданий хусусиятли тил бирликлари тадқиқига қаратилган мақолаларни жаҳон миқёсида таништиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish