Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Гулнора Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Креатив ёндашув асосида ўқувчиларда кимёвий тажрибаларни ўтказиш компетенциясини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped895.
Илмий раҳбар: Ходжабаев Анарбой Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Педагогика инновация, касб-ҳунар таълими бошқару ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  DSс.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиева Зухра Тахировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертaция йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида амалий машғулотлар жараёнида кимёвий тажрибаларни ўтказиш компетенцияларини креатив ёндашув асосида шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида кимё фанидан амалий машғулотларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш мазмуни ижтимоий-маданий, синергетик, феноменологик ва креатив ёндашувларни ўзаро яхлитлаш асосида аниқланган;
кимё фанидан амалий-лаборатория машғулотларини креатив ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўқув-билиш, тажрибавий-тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш тизими ва модели такомиллаштирилган;
кимё фанини ўқитишда креатив ёндашувлардан фойдаланиш асосида ўқувчиларда тажриба-синов ўтказиш  компетенцияларини шакллантиришда инновацион таълим, модулли, лойиҳаловчи, ривожлантирувчи, фаолиятли дидактик таъсир воситалари асосида такомиллаштирилган;
кимё фанини замонавий ўқитиш воситаларидан фойдаланиш асосида кимёвий тажрибаларни ўтказиш компетенцияларни шаклланганлигини баҳолаш мезонлари аниқланган ҳамда мотивацион, когнитив, операцион кўрсаткичлари ва даражалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида амалий машғулотлар жараёнида кимёвий тажрибаларни амалга ошириш компетенцияларини креатив ёндашув воситасида шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
кимё фанидан амалий-лаборатория машғулотларини креатив ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали ўз-ўзини ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч билимларининг меъёрий, тизимли даражаларини инновацион таълим муҳитини моделлаштиришга оид таклифлар А-1-230 рақамли “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув-методик қўлланмасини тайёрлаш” номли грантни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университети 2021 йил 14-сентябрдаги даги 02-07-2376/04-сон далолатномаси) Натижада ўқувчиларда амалий тажрибалар ўтказиш компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
кимё фанини ўқитишда креатив ёндашувлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларда тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш усулларига ўргатиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар “Кимё” фанидан давлат таълим стандартлари мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети 2021 йил 14-сентябдаги даги 02-07-2376/04-сон далолатномаси). Натижада кимё фанидан амалий-лаборатория машғулотларида ўқувчиларнинг кимёвий компетенлигини шаклланганлик даражасини баҳолаш имконияти оширилган;
кимё фанини замонавий ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали кимёвий тажрибаларни ўтказиш компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлар “Kimyo” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 434-сонли буйруғи асосида берилган 434-179 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларнинг ўзлаштирилган билим, кўникмa вa мaлaкaлaрни aмaлдa қўллaй oлишини ривoжлaнтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish