Sayt test rejimida ishlamoqda

Атақулова Манзура Нематовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped421.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.02.08.
Расмий оппонентлар: Шадиев Ризамат Давранович, педагогика фанлари доктори, профессор; Имомова Дилфуза Аноровна, биология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш мазмуни шахсий интеллектуал сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган ўзаро алоқадор компонентларни (ташкилий, мазмун, фаолиятли, баҳолаш-натижа)  уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятининг аксиологик, ташкилий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш каби мазмун компонентлари, чекланган, эҳтимоллик, оптимал каби ривожлантириш даражалари ва ўзини ўзи ижодий ривожлантириш суръати натижадорлигини ўзаро мужассамлаштириш асосида такомиллаштиришнинг таркибий-функционал модели яратилган;
талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикаси ўқитиш мазмунини локал, модуль, тизимли ўзгаришлар сценарийсига мувофиқ ўзини ўзи ижодий ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминотга муаммоли, лойиҳалаш, интеллектуал харита каби рефлексив бошқариш технологияларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги ташкилий-педагогик шароитларнинг таъминланганлиги ҳамда оптимал даражада намоён бўладиган ижодий ривожланиш динамикаси орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ОТМ талабалари тадқиқотчилик фаолияти ўзаро алоқадор компонентлар (ташкилий, мазмун, фаолият, баҳолаш-натижа) йиғиндиси сифатида асосланиб, талабалар тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш мазмунини гуманистик ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик тавсиялардан «Педагогика» таълим соҳаси Давлат таълим стандартининг 5110400-Биология ўқитиш методикаси таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5229-сон маълумотномаси). Мазкур тизим талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини инсонпарварлик ёндашуви асосида такомиллаштириш ҳамда ўқув мазмунини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талабаларнинг тадқиқотчилик фаолияти компонентлари (когнитив, аксиологик, креатив, ташкилий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш) ҳамда тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш даражалари (чекланган, эҳтимоллик, оптимал) ва ривожлантириш натижадорлигини (ўзини ўзи ижодий ривожлантириш суръати) аниқлаштиришга оид таклифлар “Илмий-тадқиқот фаолияти асослари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5229-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг билим, натижалари ва тадқиқотчилик компетенцияларини баҳолашнинг методик жиҳатлари такомиллаштирилган;
талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш технологиялари (муаммоли, лойиҳалаш, интеллектуал-харита) асосида ўқитиш мазмунини локал, модуль, тизимли ўзгаришлар сценарийсига мувофиқ муаммоли-мураккаблаштириш ва интегрaциялаш ҳамда ўқитиш жараёнини ҳамкорликда рефлексив бошқариш орқали ўзини ўзи ижодий ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан А-1-230 - “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув-методик қўлланмасини тайёрлаш” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5229-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини электрон таълим ресурслари воситасида такомиллаштириш имкони яратилган;
талабалар тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш натижадорлиги самарадорлик мезони (ташкилий-педагогик шароитларнинг таъминланиши) ҳамда йўл қўйиладиган, оптимал даражада намоён бўладиган ижодий ривожланиш динамикаси орқали аниқлаштириш, ўқув жараёнини ташкил этишда таълим технологияларини ахборот алмашинувчи таълим порталида (bioportal.uz) жойлаштириш ва электрон таълим ресурсидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5229-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш, педагоглар касбий компетенциялари даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish