Sayt test rejimida ishlamoqda

Диярова Шахлохон Ровшан қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.3.PhD/Ped2677.
Илмий раҳбар: Исянов Равиль Геннадьевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юнусова Мунаввар Сабировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимни ахборотлаштириш шароитида талабалар ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш модели ўз-ўзини ривожлантириш учун мотивацияни, шунингдек уларни масофавий таълимда амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган таълим муҳити ўқув жараёнини ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарбия  йўналишларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришнинг регулятив, норматив, ижтимоий-ҳуқуқий, коммуникатив, прогностик функциялари ўқув материали тузилишининг модуллилиги, ривожлантириш мониторинги самарадорлиги, интерактивлик, ахборот маданиятини ривожлантирувчи диалектик  боғлиқликка интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ҳуқуқий маданияти шахс дунёқарашига таъсир этадиган ижтимоий- маьнавий муҳитнинг объектив ва субъектив омилларини миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбияси, ахборот қидирув хизматларидан индивидуал фойдаланишни ташкил этишниг мотивацион компонентларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш маънавий мотивацияни ошириш, фуқаролик, ноқонуний хатти-ҳаракатлардан хабардорлик даражаси қонун устуворлигига функционал ҳамда мазмунли ёндашув асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда ҳуқуқий дунёқараш, касбий фаолиятга йўналтирилган педагогик жараёнларда ҳуқуқий саводхонликни ривожлантиришнинг  таянч ва хусусий сифатлар ҳуқуқий ахборот-қидирув тизимларига бўлган эҳтиёжни тизимлаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-07-2195/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасаси талабаларида ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ва психологик жиҳатларини такомиллаштириш имкони яратилган;
таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогик кадрларнинг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш модели фаол фуқаролик, ўзини-ўзи ривожлантириш ва ҳуқуқий тарғиботни касбий-педагогик йўналганлик сифатлари билан уйғунлаштириб тарбиялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-07-2195/04-сон далолатномаси). Натижада, таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасаси талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш босқичларини аниқланган;
ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришнинг регулятив, норматив, ижтимоий-ҳуқуқий, коммуникатив, прогностик функциялари шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – маданий-маьрифий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги, ижтимоий муносабатларда миллий қадриятларга садоқат ҳиссини шакллантириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-07-2195/04-сон далолатномаси). Натижада, таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасаси талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг ҳуқуқий маданияти ижтимоий-маьнавий муҳитнинг объектив ва субъектив омиллари, шахс дунёқарашига таъсир этадиган фикр тарбияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбияси ва жамият манфаатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-07-2195/04-сон далолатномаси). Натижада, таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасаси талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish