Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойқулов Тўймурод Бекмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик В.В. Бартольд илмий меросида Бухоро тарихи масалалари”, 07.00.08 –Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.1.PhD/Tar.438.
Илмий раҳбар: Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07, бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Буриев Аманулла, тарих фанлари доктори; Рахматуллаева Азада Рустамовна, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик В.В.Бартольд асарлари асосида Бухоро тарихини тарихшунослик нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
В.В.Бартольднинг Бухорога қилган илмий сафарлари амирлик саройидаги қўлёзмаларни сақлаб қолиш ва Бухорода замонавий кутубхона ташкил этишга хизмат қилгани аниқланган;
ўрта аср араб географларининг Бухоро воҳаси тарихий географияси бўйича қолдирган маълумотларидаги ноаниқликлар В.В.Бартольд томонидан Наршахий асари асосида тўлдирилгани ва аниқлик киритилгани асосланган;
В.В.Бартольднинг Бухоро шаҳри ўз тарихий ўрнини ҳеч қачон ўзгартирмаганлиги тўғрисидаги илмий қарашларининг ҳаққонийлиги ХХ асрнинг 60-70-йилларида шаҳарда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида ўз исботини топганлиги далилланган;
В.В.Бартольднинг Бухоро моддий-маънавий ёдгорликларини сақлаб қолиш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари асосида мутасаддилар томонидан шаҳардаги меъморий иншоотлар, қадимги ва ўрта асрларга тегишли буюмлар, осори-атиқалар муҳофазасига зарур эътибор қаратилиб, уларнинг аксарияти бугунги кунга қадар талафотларсиз етиб келгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик В.В.Бартольд илмий меросида Бухоро тарихининг ёритилиши масалаларини таҳлил қилиш натижасида олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
академик В.В.Бартольднинг Бухорога қилган илмий сафарлари амирлик саройидаги қўлёзмаларни сақлаб қолиш ва Бухорода замонавий кутубхона ташкил этишга хизмат қилгани тўғрисидаги илмий натижалардан Бухоро давлат музей-қўриқхонасида янги экспозиция ташкил қилишда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги 01-12-10-791-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган нодир материаллар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Ҳужжатлар” фондини бойитишга хизмат қилган;
ўрта аср араб географларининг Бухоро воҳаси тарихий географияси бўйича қолдирган маълумотларидаги ноаниқликлар В.В.Бартольд томонидан Наршахий асари асосида тўлдирилгани ва аниқлик киритилгани тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро давлат университети “Бухоро тарихи” кафедраси талабалари учун махсус, факультатив курсларни ташкил этишда самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 9 октябрдаги 89-03-3817-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг  Бухоро тарихи бўйича билимларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
академик В.В.Бартольднинг Бухоро моддий-маънавий ёдгорликларини сақлаб қолиш борасидаги илмий таклиф ва мулоҳазаларига таянган  ҳолда мутасаддилар томонидан шаҳардаги меъморий иншоотлар, қадимги ва ўрта асрларга тегишли буюмлар, осори-атиқалар муҳофазасига зарур эътибор қаратилиб, уларнинг аксарияти бугунги кунга қадар талафотларсиз етиб келгани ҳақидаги маълумотлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Менга сўз беринг”, “Муносабат”, “Ассалом, Бухоро” “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” телекўрсатувларини тасвирга олишда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 4 декабрдаги 1/429-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, телетомошабинларни ноёб маълумот билан хабардор этиш ва уларда тарихий хотира маънавиятини юксалтириш, ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish