Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Лазизбек Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак дефектологларнинг ижтимоий-педагогик компетенцияларини ривожлантириш», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1694.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Акрамова Хафиза Самадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлиги таълим жараёни субъектларининг педагогик ва ижтимоий ўзаро муносабатларга тайёрликларининг назарий-методологик, дастурий-мақсадли, мазмунли-технологик ва ташкилий педагогик жиҳатларини тизимлаштириш асосида аниқланган;
педагогик амалиётнинг бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлигини шакллантиришда талабаларни ижтимоий йўналтирилган квазикасбий коррекцион педагогик фаолиятга жалб этиш, ижтимоий педагогик кўникмаларни қўллашни рағбатлантириш, шахс сифатларини фаол аниқлаш, педагогик амалиёт раҳбарлари ва логопедларнинг ўзаро алоқалари стратегиясини таъминлаш асосида касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини ошириш мумкинлиги исботланган.
бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлиги нутқ бузилишларига эга бўлган болалар билан ишлаш учун зарур бўлган фаолият тажрибаси, объектив ўз-ўзини баҳолаш ва рефлексияси, ижтимоий тааллуқлилик қобилиятини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш модели амалиёт дастурларининг вариативлиги, динамиклиги, муаммоли вазиятларни моделлаштириш, мустақил таълим фаолиятларини яхлитлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак дефектологларнинг ижтимоий-педагогик компетенцияларини ривожлантириш мавзусидаги илмий тадқиқот асосида:  
бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлиги ижтимоий-педагогик билим, кўникма, малакалар мажмуини эгаллаш ва нутқ бузилишларига эга бўлган болалар билан ишлаш учун зарур бўлган фаолият тажрибасини шакллантириш, объектив ўз-ўзи баҳолаши ва рефлексияси ижтимоий тааллуқли қобилиятини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Табиатшунослик ва география ўқитиш махсус методикаси” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи билан берилган 237-189 сон гувоҳнома). Натижада, бўлажак дефектологларнинг ижтимоий-педагогик компетенцияларини ривожлантиришни фалсафий,психологик-педагогик манбалардаги ҳолатини тахлил этиш самарадорлиги ортган;
бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш модели амалиёт дастурларининг вариантивлиги, динамиклиги,муаммоли вазиятларни моделлаштириш мустақил таълим фаолиятларини яхлитлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2021 йил 15 сентябрдаги 02-07-2393/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш имкониятлари оширилган;
бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлиги таълим жараёни субъектларининг педагогик ва ижтимоий ўзаро муносабатларга тайёрликларининг назарий-методологик, дастурий-мақсадли, мазмунли-технологик, ва ташкилий педагогик жихатларини тизимлаштириш асосида аниқлашга оид таклифлар асосида “Табиатшунослик ва география ўқитиш махсус методикаси” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи билан берилган 237-189-сон гувоҳнома). Натижада, бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
педагогик амалиётнинг бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлигини шакллантиришда талабаларни ижтимоий йўналтирилган квазикасбий коррекцион педагогик фаолиятга жалб этиш, ижтимоий педагогик билимлар кўникмаларни қўллашни рағбатлантириш,шахс сифатларини фаол аниқлаш, педагогик амалиёт рахбарлари ва логопедларнинг ўзаро алоқалари стратегияси асосида касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга оид таклифлар асосида “Табиатшунослик ва география ўқитиш махсус методикаси” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2021 йил 15 сентябрдаги 02-07-2393/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак дефектологлар ижтимоий-педагогик компетентлиги ривожланганлигини баҳолашга имкон берувчи мезонлар, кўрсаткичлар ва даражаларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish