Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Тургун Салахиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Homeland, Motherland, Patrie макроконцептларига хос образли тасаввур ва қадриятларнинг дискурсив тақдим этилиши”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil444.
Илмий раҳбар: Носиров Абдураҳим Абдумуталибович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12. 2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор; Маматқулов Абдулҳапиз Латипович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади америка, британ ва француз лингвомаданий ҳамжамиятларида лисоний бирликлар таркибида кичик Ватан ва катта Ватанга хос образли тасаввур ва қадриятлар воқеланишининг этномаданий хусусиятларини белгилаш ва уларнинг дискурсив тақдим этилишини таъминлайдиган лингвопрагматик мезонларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
homeland, motherland, patrie макроконцептлари семантик тараққиётидаги деривациянинг кенгайиши Motherland макроконцепти, торайиши  кичик ватан ва чуқурлашиши метафора, метонимия ва ўхшатишнинг когнитив механизмлари асосида турли хил концептуал белгиларга асосланиши далилланган;
кичик Ватан таркибидаги пойтахт шаҳар ва астионимларнинг  лисоний шахс онгида шаклланган образли тасаввурларнинг пойтахт шаҳарлари билан боғлиқ образларни ва астионим номларига хос этносемантик ҳамда этномаданий маълумотларни дискурсив акс эттириши аксиологик семали ассоциативларни юзага келтирувчи жараён эканлиги асосланган;
Америка, инглиз ва французларнинг ментал ва лисоний онгида пойтахт ва астионимлар Homeland, Motherland, Patrie макроконцептларининг энг муҳим таркибий қисмининг кичик ватан сифатида намоён бўлиши БМТ терминологиясида келтирилган Америка, Буюк Британия ва Франция мамлакатлари тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида далилланган;
катта Ватанга хос миллий қадриятларни белгилашнинг дискурсив мезонлари Homeland, Motherland, Patrie макроконцептига хос америка, британ ва француз қадриятларининг дискурсив тақдим этилишини  таъминлайдиган а) адресат билан бирлашиш б) баҳоловчи-тавсифловчи в) қадриятга қарама-қарши қўйиш г) кескин вазиятни моделлаштириш д) ваъда стратегияси е) талқин қилиш каби лингвопрагматик интенцияларга асосланиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Homeland, Motherland, Patrie макроконцептларига хос образли тасаввур ва қадриятларнинг дискурсив тақдим этилиши” мавзусидан чиқарилган илмий натижалар асосида:
Homeland, Motherland, Patrie макроконцептларига хос образли тасаввур ва қадриятларнинг этномаданий хусусиятлари, Ватан макроконцептининг мазмун кўлами ва таркиби каби масалаларга оид қарашлар муайян тартибга туширилганлиги ва таълимот даражасига кўтарилганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эразмус+ дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: «Ӯзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш» номли лойиӽасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-772-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек таълим тизимида Ватан тушунчасининг тиллараро лексик манзарасини ўрганиш, кичик Ватан ҳақида этноспецифик тасаввурларнинг дискурсив тақдим этилишини белгилаш, катта Ватан тушунчасини миллий америка, британ ва француз қадриятлари/ антиқадриятлари воситасида дискурсив тасаввур қилиш ӽақидаги хулосалар олий ўқув юрти талабаларида тиллараро ва маданиятлараро компетенцияни шакллантириш ва миллий қадриятлар соӽасидаги билим-кўникмаларни халқаролаштириш имконини берган;
Homeland, Motherland, Patrie макроконцептларининг тушунчавий ва образли таркиблари, ушбу макроконцептлар мазмун тузилиши тараққиётидаги миллий ўзига хос деривацион жараёнлар, кичик Ватан таркибига кирувчи пойтахт шаҳарлар ва астионимлар тўғрисидаги этноспецифик тасаввурларни тизимлаштириш билан боғлиқ усуллардан 2014-2015 йилларда амалга оширилган И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 9-февралдаги 89-03-772-сон маълумотномаси). Натижалар кичик Ватан ва катта Ватан тушунчалари ҳақида америка, британ ва француз маданятида шаклланган образли ва қадриятли тасаввурларни таҳлил қилиш, уларнинг дискурсив тақдим этилиш усулларини ўрганиш ўзбек олий таълим тизимида чет тилни мутахассислик предмети сифатида ўқитиш жараёнида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш имконини берган;
Катта Ватанга хос қадриятлар тизимини миллий, маданий, сиёсий ва ижтимоий белгиларига қараб талқин этиш, Ватан макроконцепти мазмун тузилиши тараққиётидаги миллий сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий жараёнларни фарқлашга доир материаллардан Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9-февралдаги 89-03-772-сон маълумотномаси). Натижада олий мактабларда кичик Ватанга хос образли тасаввурлар ва катта Ватанга хос миллий қадриятларнинг нутқий воқеланишидаги ўзига хос этномаданий фарқларни ўрганиш, Homelandга хос америка қадриятлари, Motherlandга хос британ қадриятлари ва Patrieга хос француз қадриятларини фарқлаш ва ушбу қадриятларни воқелантирувчи этносемантик ва дискурсив-прагматик омилларни тизимлаштириш тўғрисидаги маълумотлар Ватан макроконцептининг семантик кўлами ва дискурсив тақдим этилиш билан боғлиқ ассоциатив экспериментлар, сўровномалар ўтказиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish