Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Дурдона Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагогика олий таълим муассасалари талабаларини педагогик диагностикага тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1891.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Фарсаханова Дилафруз Ризахоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларини педагогик диагностикага тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий педагогик диагностикага тайёргарлигининг педагогик тузилмаси Селен доскаси, Керн методикаси, Кос куби, Линк куби методикасига таълим жараёни субъектлари фаолиятини ҳамда касбий фаолиятга алоқадор мотивацион, ахборотли, тезкор ва баҳоловчи параметрларни прогнозлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг шахсий диагностик қобилиятлари ҳамда педагогик лаёқатлари функционал, тизимли қарорлар қабул қилиш малакасини таркиб топтиришга йўналтирилган педагогик таъсирлар динамикасини ҳиссий ҳолат ва шахсий хусусиятларнинг дифференциал диагностик ривожланишини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик диагностикага тайёргарлик имкониятлари касбий кўникмаларни ўсиш истиқболларига амалий-жараёнли, аналитик-коррекцион интеграциялаш  ҳамда ўзини ўзи рефлексив баҳолашга индивидуал ёндашув асосида аниқлаштирилган;
талабаларни педагогик диагностикага тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган модель касбий компетентлик даражаларини “Ўйин ўйнаб ўрганамиз” технологияси ҳамда коррекциялаш шаклларини шахсий ва касбий омилларга эдукологик интеграцион таъсир кўрсатиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимни педагогик диагностика асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларни педагогик диагностикага тайёргарлигини такомиллаштиришнинг потенциал имкониятларини ошириш, шахс педагогик диагностикаси таълим шаклларини такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Мактабгача таълимда педагогик диагностика” номли ўқув қўлланмаси яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  30 июндаги 359-сон буйруғи билан тасдиқланган 359-140-сон гувоҳномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг диагностика ва коррекциялаш шаклларини самарали ўзлаштириши учун шароит яратилган;
талабаларни педагогик диагностик-яширин, дифференциал, феноменологик фаолияти билан боғлиқ билиш жараёнини ривожлантиришни мотивацион-қадриятли, когнитив-интегратив, амалий фаолиятли, креатив-коррекцион ва рефлексив баҳолаш компонентларига оид таклифлар асосида “Мактабгача таълимда педагогик диагностика” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  28 декабрдаги 676-сон буйруғи билан тасдиқланган 676-148-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг педагогик диагностика олиб бориш тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари яратилган;
талабаларнинг шахсий қобилиятлар, лаёқатлар, имкониятлар, қизиқишлар, ривожланиш динамикаси хотира пиктограммасини расмли ассоциациялар асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича кўрсаткичларга оид таклифлар асосида “Мактабгача таълимда педагогик диагностика” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  28 декабрдаги 676-сон буйруғи билан берилган 676-148-сон гувоҳномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг касбий фаолиятини педагогик диагностика қилиш жараёнини аниқлаш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish