Sayt test rejimida ishlamoqda

Ювмитов Анвар Сайфуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замин билан пойдеворлар орасидаги эластик-қовушқоқ-пластик ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда демпфер билан уланган ёнма-ён биноларнинг зилзилабардошлиги», 05.09.01–Қурилиш конструкциялари, бинолар ва иншоотлар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т145.

Илмий раҳбар: Хожметов Гаибназар Хадиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.

Расмий оппонентлар: Ашрабов Анвар Аббасович, техника фанлари доктори, профессор; Руми Динара Фуадовна, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: “Toshuyjoy LITI” АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил конструктив тизимга эга бўлган ёнма-ён кўп қаватли биноларни ишлаб чиқилган демпфер қурилмаси ёрдамида улаш орқали зилзилабардошлигини ошириш ҳамда уларда фойдали майдонни кенгайтиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биноларнинг сейсмик тебранишини сўндирувчи ва уларни бир-бири билан боғлайдиган демпфер қурилмасининг эластик-қовушқоқ қисми элементлари асосида такомиллаштирилган;

демпфер қурилмаси ёрдамида уланган ёнма-ён биноларнинг пойдевори билан грунт орасидаги ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда динамик кўрсаткичлари назария ва тажриба натижаларини солиштириш асосида аниқлаштирилган;

кўп қаватли биноларда пайдо бўладиган сейсмик кучларнинг қийматини ҳисоблаш усуллари сўнувчи тебранма ҳаракат назарияси асосида такомиллаштирилган;

лойиҳалаш ишлари учун демпфер қурилмасининг бикрлик ва қовушқоқлик коэффициентлари аниқлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Замин билан пойдеворлар орасидаги эластик-қовушқоқ-пластик ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда демпфер билан уланган ёнма-ён биноларнинг зилзилабардошлиги бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

кўп қаватли биноларни улаш ҳамда сейсмик мустаҳкамлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган демпфер қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган («Бино ва унга ёнма-ён қилиб қурилган бошқа бино тизимининг уланиш узели», №FAP00973-2014 й.). Натижада кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш ва уларда фойдали майдонни кенгайтириш имконияти яратилган;

ёнма-ён биноларни улаш учун ишлаб чиқилган демпфер қурилмаси элементлари ҳамда замин грунти билан пойдеворлари орасидаги ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тебранишларнинг дастурий таъминоти, меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган талаблар асосида сейсмик ҳудудларда қуриладиган ёнма-ён биноларни лойиҳалаш услуби, ёнма-ён биноларни бикр боғ билан улаш бўйича олинган ҳисоб натижалари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига қарашли лойиҳалаш корхонаси “Таъмир-лойиҳа” МЧЖда лойиҳалаш ишлари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 27 июлдаги 4672/18–005-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши лойиҳалаш жараёнида бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини 1,15 марта ортишига, ҳисоб ишлари вақтини 1,2 марта қисқартиришга имкон берган;

ёнма-ён биноларни улаш учун ишлаб чиқилган фойдали модель элементлари, ёнма-ён биноларнинг замин грунти ва пойдеворлари орасидаги ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олиб, зилзила таъсирида динамик характеристикаларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот, ёнма-ён биноларни меъёрий қоидалар талаблари асосида лойиҳалаш бўйича  услуби Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига қарашли лойиҳалаш корхонаси “Фарғонафуқаролойиҳа” МЧЖда лойиҳалаш ишлари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг  2016 йил 27 июлдаги 4672/18–005-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши лойиҳалаш жараёнида бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини 1,2 марта ортишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish