Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаев Джахонгир Исмаилбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истеъмолчига етказилган зарарни қоплашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Yu140.
Илмий маслаҳатчи6 Окюлов Оманбой, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Топилдиев Вохиджон Раҳимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Маткурбанов Рашид Жолдасбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истеъмолчига етказилган зарар тушунчаси, уни миқдорини аниқлаш ва қоплаш асослари ҳамда тартибини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллашга оид илмий-амалий ғоялар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириша оид тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлиғига бўлган ҳуқуқини таъминлаш мақсадида энергетик ичимлик – бу инсон организми тонусини ижобий томонган ўзгартирувчи таъсир кўрсатадиган муайян ўлчамдаги моддалар балансига эга бўлган ичимлик бўлиши лозимлиги асосланган;
энергетик ичимликларни харид қилиш соҳасида истеъмолчиларнинг тоифаларига нисбатан ёш цензи ўрнатилиши лозимлигидан келиб чиқиб, энергетик ичимликлар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинмаслиги асослантирилган;
истеъмолчиларга энергетик ичимликни реклама қилишда мазкур ичимликнинг зарари тўғрисида огоҳлантириш ва бу ичимлик тавсия этилмайдиган фуқаролар ҳақидаги, шунингдек энергетик ичимликка оид ёлғон ҳамда истеъмолчиларни жисмоний ютуқларини оширишга ёрдам беришига оид маълумотларни ифодалашга йўл қўйилмаслиги асосланган;
истеъмолчиларнинг хавфсиз озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқини таъминлаш мақсадида жисмоний шахслар, нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг озиқ-овқатнинг сифати ва хавфсизлигига оид қоидалар, талаблар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эгалиги асослантирилган;
истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш назорат-касса ва онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар орқали амалга оширилиши, савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шартлиги асослаб берилган;
шахснинг товар бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари қонунчиликни бузиш сифатида эътироф этилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Истеъмолчига етказилган зарарни қоплашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлиғига бўлган ҳуқуқини таъминлаш мақсадида энергетик ичимлик – бу инсон организми тонусини ижобий томонган ўзгартирувчи таъсир кўрсатадиган муайян ўлчамдаги моддалар балансига эга бўлган ичимлик ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 27 январдаги 06/1-05/67-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф истеъмолчиларнинг турли хилдаги қувватлантирувчи ичимликларнинг хавсизлиги ва сифатига бўлган ҳуқуқларни таъминлаш билан бирга, энергетик ичимликларга нисбатан аниқ талабларни белгилаш йўли билан истеъмолчиларга етказилган зарар миқдорини аниқлашга хизмат қилган;
энергетик ичимликларни харид қилиш соҳасида истеъмолчиларнинг тоифаларига нисбатан ёш цензи ўрнатилиши лозимлигидан келиб чиқиб, энергетик ичимликлар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинмаслигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 27 январдаги 06/1-05/67-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ўн сакккиз ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга энергетик ичимликларини реализация қилишга йўл қўйилмаслигини белгилаш орқали, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшимча кафолатларни белгилаш ҳамда шу соҳадаги ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга нисбатан истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қўшимча масъулиятни юклашга имкон яратган;
истеъмолчиларга энергетик ичимликни реклама қилишда мазкур ичимликнинг зарари тўғрисида огоҳлантириш ва бу ичимлик тавсия этилмайдиган фуқаролар ҳақидаги, шунингдек энергетик ичимликка оид ёлғон ҳамда истеъмолчиларни жисмоний ютуқларини оширишга ёрдам беришига оид маълумотларни ифодалашга йўл қўйилмаслигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд–ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 27 январдаги 06/1-05/67-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф энергетик ичимликларни реклама қилиш шартлари ва тартибини белгилаш ҳамда реклама жараёнида қандай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича қатъий талабларни ифодалашга хизмат қилган;
истеъмолчиларнинг хавфсиз озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқини таъминлаш мақсадида жисмоний шахслар, нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг озиқ-овқатнинг сифати ва хавфсизлигига оид қоидалар, талаблар устидан жамоатчилик назаоратини амалга ошириш ҳуқуқига эгалигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 27 январдаги 06/1-05/67-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф истъмолчиларнинг сифатли ва хавсиз озиқ овқатга бўлган ҳуқуқини таъминлашда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмини яратишга хизмат қилган;
истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш назорат-касса ва онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар орқали амалга оширилиши, савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шартлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 5 мартдаги 159/02-11-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф товар сотиб олишда истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш тизимини аниқлаш ва тартибга солиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашга имкон берган;
шахснинг товар бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларига юридик баҳо беришга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 15 ноябрдаги 11-76-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф истеъмолчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишга олиб келадиган ноқонуний ҳолатларни бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish