Sayt test rejimida ishlamoqda

Отажанов Умид Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвестицион салоҳиятини эконометрик баҳолашнинг интеллектуал фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”, 08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Iqt229.
Илмий маслаҳатчи: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Дўсчанов Тангриберган Досчанович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор; Атаниязов Болтабой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Салимов Бахтиёр Тожиевич, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвестицион салоҳиятини эконометрик баҳолаш ва интеллектуал қарор қабул қилиш методологиясини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд тенгсизлигига барҳам бериш ва уларнинг ривожланиши бўйича яхлит таҳлил методологияси тавсия этилган ва ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсир этувчи муҳим кўрсаткичларини умумлашган баҳо модели ёрдамида интелектуал аниқлаш дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини интервал усулда интелектуал таҳлил қилиш ва ҳудудларга тақсимлашнинг нейрон тармоқ модели ишлаб чиқилган ҳамда дастурий таъминоти яратилган;
ҳудудларга инвестициялар тақсимланишида таваккалчиликни аниқлашнинг такомиллаштирилган нейрон тармоқ модели тавсия этилган;
инвестицияларнинг тақсимланишини прогнозлаш масаласида ноаниқ сунъий нейрон тўр моделидан фойдаланган ҳолда аниқланган 2020-2025 йиллар истиқболдаги ҳажмини прогноз қилиш ҳамда ҳудудлараро тўғри тақсимланиши бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларни ҳудудлараро тақсимлашнинг эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг такомиллаштирилган рейтинг кўрсаткичлари бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тегишли ҳудудий бошқармалар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 06/12-01-6/20-1084-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этилиши ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини 1,3 фоизга ошишига ҳамда ҳар бир ҳудудда тўғридан-тўғри инвестиция кириш ҳажмининг ўртача 0,7 фоизга оширишга эришилган;
ҳудуд тенгсизлигига барҳам бериш ва уларнинг ривожланиши бўйича яхлит таҳлил қилиш методологияси асосида берилган таклифи таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тегишли ҳудудий бошқармалар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 06/12-01-6/20-1084-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг натижасида ҳудудларнинг келгуси ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 3 гуруҳга ажратилиб, гуруҳларнинг келгуси истиқболи бўйича алоҳида-алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкониятини берган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсир этувчи муҳим кўрсаткичларини умумлашган баҳо ёрдамида интелектуал аниқлаш дастуридан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 17 июндаги 01/1-04-18/2-136-сон маълумотномаси). Ушбу дастур ёрдамида ҳудудий статистик кўрсаткичлар асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва инвестицион жозибадорлиги баҳоланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини интервал усулда интелектуал таҳлил қилиш дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 17 июндаги 01/1-04-18/2-136-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга тадбиқи натижасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсир этувчи кўрсаткичларни умумлашган кўринишда статистик баҳолаш имконини берган;
инвестиция тақсимланишида таваккалчиликни аниқлашнинг такомиллаштирилган нейрон тўр модели асосида вилоят туманларига тақсимланган инвестициялар самарадорлигини оширишда юзага келадиган таваккалчилик даражаларининг аниқланган натижалари бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 06/12-01-6/20-1084-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳисобига 2018 йилда ҳудудий ижтимоий-иқтисодий номутоносиблигини камайтириш мақсадида ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган вилояти, Хоразм вилояти) ўртача 2177 та янги ишлаб чиқариш объектларини барпо этилди ҳамда аҳоли бандлиги ўртача 4,3 фоизга таъминланиб, аҳоли жон бошига реал даромадини 23 фоизга ошириш имконини берган;
инвестицияларнинг тақсимланишини прогнозлаш масаласида ноаниқ сунъий нейрон тўр моделидан фойдаланган ҳолда аниқланган 2020-2025 йиллар учун прогноз натижалари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 06/12-01-6/20-1084-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз натижалари бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish