Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Дилбар Менгдабиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишни судга қадар юритишда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu315. 
Илмий раҳбар: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Хасанов Темур Холмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритишда ҳимоячи ҳуқуқларини амалга оширишдаги муаммоларни ўрганиш, тадқиқ этиш, унинг процессуал мақомини таҳлил этиш ва шу асосда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гумон қилинувчи ва айбланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олиш фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши лозимлиги асосланган;
шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни ўтказишдан олдин унинг адвокат билан холи учрашиши таъминланиши шартлиги асослантирилган;
ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишларни кўриб чиқишда ҳимоячи иштирок этиши шартлиги асосланган;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячи иштирок этиши шартлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишни судга қадар юритишда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтиришни тадқиқ этиш натижалари асосида:
гумон қилинувчи ва айбланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш ҳақидаги таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ–675-сонли Қонунининг 2-модда биринчи қисми иккинчи бандининг учинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари  қўмитасининг 2021 йил 17 мартдаги 06/1-05/1202-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоячи томонидан терговга қадар текширув босқичидаёқ таъминланишига ҳамда уларга нисбатан босим ўтказиш, зўрлик ва қийноқ ишлатилишининг олдини олишга хизмат қилган;
шахс амалда ушланган вақтдан бошлаб унинг ҳимоячига эга бўлиши шартлиги ҳақидаги таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ–675-сонли Қонунининг 2-модда биринчи қисми тўртинчи бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари  қўмитасининг 2021 йил 17 мартдаги 06/1-05/1202-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ушлаб туришнинг аниқ муддатини белгилашга ва жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахснинг ҳимоя ҳуқуқи қачондан бошлаб таъминланишининг аниқланишига хизмат қилган;
ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишларни кўриб чиқишда ҳимоячи иштирок этиши шартлигини белгилаш тўғрисидаги таклифдан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ–675-сонли Қонунининг 2-модда биринчи қисми бешинчи бандининг учинчи хатбошисида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари  қўмитасининг 2021 йил 17 мартдаги 06/1-05/1202-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳимоячи ҳуқуқларининг кенгайишига хизмат қилган;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячи иштирок этиши шартлигини белгилаш тўғрисидаги таклифдан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ–675-сонли Қонунининг 2-модда биринчи қисми бешинчи бандининг тўртинчи хатбошисида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари  қўмитасининг 2021 йил 17 мартдаги 06/1-05/1202-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жиноят ишларини юритишда ҳимоячи мақомининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish