Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатов Гиёс Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкинги баҳоланишини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt981.
Илмий раҳбар: Шоҳаъзамий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, Dsc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётнинг рақамли трансформацияланиши шароитида баҳоловчи ташкилотлар рейтинги баҳоланиши ва рэнкинги аниқланишини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
баҳоловчи ташкилотлар миллий рейтингини баҳолашда қўлланилувчи сифатий ва миқдорий индексларнинг молия ва кредит тизими омили таъсирида бир-бирига айланиши хоссаси ва ўзаро эквивалент категориялар эканлиги асослаб берилган;
баҳоловчи ташкилот фаолиятининг ҳолатини эквивалент ифодаловчи ва умумий рейтинги кўрсаткичини ташкил қилувчи сифатий (номолиявий) ва миқдорий (молиявий) индекс кўрсаткичлари ва уларнинг аниқ миқдорларини илк бора ҳисоблаб топиш методикаси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар фаолияти муваффақиятлилигини сифатий, миқдорий ва комплекс рейтинг индекслари бўйича баҳоланган рэнкинг натижаларини халқаро рейтинг агентликлари шкалаларига мувофиқлаштирилган аниқ интервалдаги сонлардан фойдаланувчи миллий универсал ўтиш (кросс) рейтинг шкаласи ишлаб чиқилган бўлиб, унинг [1; 10] интервали оралиқдаги сонлари инвестицион, [11; 21] интервал оралиқдаги сонлар спекулятив, [22- 25; -n] оралиқдаги сонлар дефолт синфларга бўлинган;
баҳоловчи ташкилот рейтинги ва рэнкингини баҳолашда унинг фаолияти ҳолатини эквивалент ифодаловчи учта вариантли – 1) сифатий индекс, 2) миқдорий индекс, 3) уларнинг вазн коэффициентлари кўпайтмасини ҳисобга олувчи йиғинди шаклидаги мезонга асосланган – ёндашувни рақамлаштириш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкинги баҳоланишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:баҳоловчи ташкилотлар миллий рейтингини баҳолашда қўлланилувчи сифатий ва миқдорий индексларнинг молия ва кредит тизими омили таъсирида бир-бирига айланиши хоссаси ва ўзаро эквивалент категориялар эканлиги асослаб берилганлигига оид таклиф “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбектелеком” АЖ фаолиятларида қўлланилган, Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси фаолиятларида қўлланилиши тавсия этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2021 йил 5 майдаги 22-1681-сон,  “Ўзбектелеком” АЖнинг(2021 йил 1 июндаги 27-05-26/2389-сон ҳамда Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси 2021 йил 30 июндаги 41/06-21-сон маълумотномалари). Таклифни қўллаш натижасида рейтинг агентликлар томонидан баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини сифатий ва миқдорий индекслар асосида тизимли таҳлил қилиш натижаларининг эквивалентилиги асосида методик нуқтаи назардан фарқи 0% даражага туширган;
баҳоловчи ташкилот фаолиятининг ҳолатини эквивалент ифодаловчи ва умумий рейтинги кўрсаткичини ташкил қилувчи сифатий (номолиявий) ва миқдорий (молиявий) индекс кўрсаткичлари ва уларнинг аниқ миқдорларини илк бора ҳисоблаб топиш методикаси ишлаб чиқилганлигига оид таклиф “Ўзкимёсаноат” АЖ,  “Ўзбектелеком” АЖ, фаолиятларида қўлланилган, Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси фаолиятида қўлланилиши тавсия этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2021 йил 5 майдаги 22-1681-сон,  “Ўзбектелеком” АЖнинг 2021 йил 1 июндаги 27-05-26/2389-сон ҳамда Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг 2021 йил 30 июндаги 41/06-21-сон маълумотномалари).Таклифни қўллаш натижасида ишлаб чиқилган методология асосида баҳоловчи ташкилотлар рейтинг ва рэнкинг баҳоларини жорий қилиш мамлакатимиз мулк қийматини баҳолаш хизматлари бозорининг транспарентлилик даражасини 100 фоизга етказиш ва баҳоловчи ташкилотлар рақобатдорлигини ошириш имконини берган;
Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар фаолияти муваффақиятлилигини сифатий, миқдорий ва комплекс рейтинг индекслари бўйича баҳоланган рэнкинг натижаларини халқаро рейтинг агентликлари шкалаларига мувофиқлаштирилган аниқ интервалдаги сонлардан фойдаланувчи миллий универсал ўтиш (кросс) рейтинг шкаласи ишлаб чиқилган бўлиб, унинг [1; 10] интервали оралиқдаги сонлари инвестицион, [11; 21] интервал оралиқдаги сонлар спекулятив, [22- 25; -n] оралиқдаги сонлар дефолт синфларга бўлинганлигига оид таклиф “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбектелеком” АЖ  фаолиятларида қўлланилган, Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси фаолиятларида қўлланилиши тавсия этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2021 йил 5 майдаги 22-1681-сон,  “Ўзбектелеком” АЖнинг 2021 йил 1 июндаги 27-05-26/2389-сон ҳамда Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг 2021 йил 30 июндаги 41/06-21-сон маълумотномалари). Таклифни қўллаш натижасида Россиядаги ва Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкингини қиёсий солиштириш асосида мамлакатимизнинг кучли баҳоловчи ташкилотларининг рейтинг ва рэнкинг баҳолари бўйича транспарентлилик, ишончлилик ва рақобатдорлик потенциали таҳминан 50 (эллик) фоизга пастлиги аниқланган;
баҳоловчи ташкилот рейтинги ва рэнкингини баҳолашда унинг фаолияти ҳолатини эквивалент ифодаловчи учта вариантли – 1) сифатий индекс, 2) миқдорий индекс, 3) уларнинг вазн коэффициентлари кўпайтмасини ҳисобга олувчи йиғинди шаклидаги мезонга асосланган – ёндашувни рақамлаштириш тизими ишлаб чиқилганлигига оид таклиф “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбектелеком” АЖ, фаолиятларида қўлланилган, Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси фаолиятларида қўлланилиши тавсия этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2021 йил 5 майдаги 22-1681-сон,  “Ўзбектелеком” АЖнинг 2021 йил 1 июндаги 27-05-26/2389-сон ҳамда Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг 2021 йил 30 июндаги 41/06-21-сон маълумотномалари).  Таклифни қўллаш натижасида рақамли формат моделида баҳоловчи ташкилотлар ҳолати рейтингини таҳлилий прогноз қилиш ва баҳолаш рейтинг агентликлар фаолияти тезкорлигини камида 3 (уч) баробарга ошириши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish