Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Мухиддин Абдуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат мақсадли жамғармалар маблағларини  шакллантириш ва фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш (пенсия жамғармасидан ташқари)», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1220.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаниязов Жасур Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ ислоҳотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда Давлат мақсадли жамғармаларнинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат мақсадли жамғармаларидан самарали фойдаланиш мақсадида бўш турган маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан кам бўлмаган миқдорда депозитга жойлаштириш таклиф этилган;
давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида давлат мақсадли жамғармаларини концессия (хўжалик субъектлари ва чет эл капиталини жалб қилиш шакли) асосида ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
давлат мақсадли жамғармалардаги бўш турган молиявий ресурсларни инвестор сифатида маҳаллий ва хорижий фонд бозорларига йўналтириш орқали жамғармаларнинг инвестицион фаолиятини ташкиллаштириш таклиф этилган;
давлат мақсадли жамғармаларини шаклидан қатъий назар Сантьяго принциплари асосида шакллантирган ҳолда мустақил ҳамда солиқ тўловчилар учун даромад ва харажатларини очиқ, шаффоф бўлиши мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда давлат мақсадли жамғармалар маблағларини  шакллантириш ва фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат мақсадли жамғармаларидан самарали фойдаланиш мақсадида бўш турган маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан кам бўлмаган миқдорда депозитга жойлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат мақсадли жамғармаларнинг намунавий низоми” лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 августдаги 06/03-32/1173-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида давлат мақсадли жамғармаларига (пенсия жамғармаси маблағларидан ташқари) 2703,9 млрд. сўм маблағ бўш маблағларни банк депозитларига 14 фоиздан жойлаштириш натижасида йилига 378.5 млрд. сўм қўшимча маблағ олиш имконини берган;
давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида давлат мақсадли жамғармаларини концессия (хўжалик субъектлари ва чет эл капиталини жалб қилиш шакли) асосида ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат мақсадли жамғармаларнинг намунавий низоми” лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 августдаги 06/03-32/1173-сон маълумотномаси). Натижада 1218,4 млрд сўм маблағ Давлат бюджетидан тежалиб маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобига шаклланишига эришилган;
давлат мақсадли жамғармалардаги бўш турган молиявий ресурсларни инвестор сифатида маҳаллий ва хорижий фонд бозорларига йўналтириш орқали жамғармаларнинг инвестицион фаолиятини ташкиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат мақсадли жамғармаларнинг намунавий низоми” лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 августдаги 06/03-32/1173-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида давлат мақсадли жамғармалари томонидан 1757,8 млрд. сўм миқдорида маҳаллий фонд бозорига инвестиция киритилиши мўлжалланган;
давлат мақсадли жамғармаларини шаклидан қатъий назар Сантьяго принциплари асосида шакллантирган ҳолда мустақил ҳамда солиқ тўловчилар учун даромад ва харажатларини очиқ, шаффоф бўлиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 майдаги 3299-сон “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларида маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 3- ва 7-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 августдаги 06/03-32/1173-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида давлат мақсадли жамғармаларининг 31510,1 млрд. сўм даромадлари ҳамда 54196,1 млрд. сўм харажатлари ижроси тўғрисидаги маълумотлар ўзларининг веб-сайтларида жойлаштирилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish