Sayt test rejimida ishlamoqda

Саврийев Йўлдош Сафаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қора пахта мойи мойли фузасини сиқиш жараёнини математик моделлаштириш ва такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T345.
Илмий раҳбар: Артиков Аскар Артикович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Носирова Шоира Нормуродовна, техника фанлари доктори; Мажидова Наргиза Кахрамонова, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мойнинг юқори сифатга эга бўлишига олиб келадиган тизимли фикрлаш ва математик моделлаштиришга асосланган мойли чўкиндини пресслаш орқали ўсимлик мойини олиш жараёни ва қурилмаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори мойли чўкинди (фуза)ни пресслаш объектини таҳлил қилишда тизимли фикрлаш методикаси ва унинг кўп босқичли иерархик структураси ишлаб чиқилган;
юқори мойли чўкинди (фуза)ни пресслаб ўсимлик мойи олишда фаза ўзгаришларини ва қаттиқ фаза ҳажми, ундаги қолдиқ мой миқдорининг ўзгаришларини ифодаловчи қонуниятлари аниқланган;
мой олишнинг пресслаш усулида мойли чўкинди (фуза)дан мой олиш коэффициенти ва ушбу коэффициентга кўра, компьютер моделига ҳақиқий жараён бўйича тузатишлар киритилиши аниқланган;
аппаратнинг ишчи зонасидаги параметрларнинг унинг узунлиги бўйича тақсимланиш даражасининг боғлиқлиги ва бу квази-аппаратларга бўлинган аппаратнинг умумий ишчи зонаси аниқланган;
қўшимча равишда мойли чўкинди (фуза)дан мой олиш билан, бутун пресслаб олинган қора пахта мойи кислота сонининг камайиши таъминланган, технологик талабларга мувофиқ юқори сифатли пресс мойини олиш ҳамда мойни рафинациялашдаги меъёрланган мой чиқимини олиш имконини берадиган юқори мойли чўкиндини қайта ишлашнинг такомиллаштирилган усули аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пахти чигити мағзидан ажралиб чиқаётган  қора мой таркибидаги  чўкинди (фуза)ни қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чўкинди (фуза) таркибига 67,2% шелуха (чигит пўстлоғи)ни аралаштириш орқали фуза таркибидаги қолдиқ мойни олишда пресслаш учун мўлжалланган такомиллаштирилган қурилмаси «Евроснар» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021  йил 17 августдаги  КС/3-753-сонли маълумотномаси). Натижада, чўкинди (фуза)ни пресслаш орқали олинган қора мой асосида сифатли рафинацияланган мой олиш имконини берган;
юқори мойли фузани пресслаб мой олиш усули «Кармана мой инвест» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 17 августдаги КС/3-753-сонли маълумотномаси).  Натижада, қора мойнинг кислоталилик сонини 2,2 мгКОН га тушириш, кунжара таркибидаги мойнинг қолдиқ миқдорини 8,05% гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish