Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдуллаев Шухрат Абдурахмоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Барг шакли турлича бўлган ғўза генотипларининг сув танқислигига мослашувчанлик хусусиятларининг генетик асослари», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/В123.
Илмий раҳбар: Набиев Сайдиғани Мухторович, биология  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Қаххоров Иззатулла Тиловович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Мўминов Хасан Алиқулович, биология фанлари бщйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: барг шакли турлича бўлган ўрта толали ғўза навлари ва тизмаларининг F1-F2 дурагайларида барг шаклининг, турли сув режими шароитларида физиологик ва морфохўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва ўзаро боғлиқлигини, ингичка толали ғўза нав ва тизмаларининг сув танқислигига генотипик реакцияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта толали ғўзада сув танқислиги шароитида ўсимлик баргларидаги умумий сувнинг юқори миқдорига ланцетсимон баргли Детерминант -3 тизмаси, баргларнинг сув ушлаш хусусиятининг юқори кўрсаткичларига Ишонч ва Омад навлари, паст транспирация жадаллигига яхлит думалоқ баргли Детерминант -2 ва Л-501 тизмалари эга эканликлари аниқланган;
сув билан оптимал таъминланганлик ва сув танқислиги шароитларида барг шакли турлича бўлган ғўза навлари ва тизмаларининг F1 дурагайларида тола узунлиги белгиси асосан ижобий доминантлик, тола чиқими белгиси ота ёки она шаклининг тўлиқсиз доминантлиги ва ижобий ўта доминантлик, битта кўсакдаги пахта оғирлиги ва 1000 дона чигит оғирлиги белгилари асосан паст кўрсаткичли ота ёки она шаклининг тўлиқсиз доминантлиги ҳолатларида ирсийланиши очиб берилган;
G. hirsutum L. ғўза тури нав ва тизмалари дурагайларининг физиологик ва морфохўжалик белгилари бўйича сув танқислигига реакцияси барг шаклига нисбатан кўпроқ оталик ва оналик генотипларига боғлиқ равишда турли даражада намоён бўлиши аниқланган;
турли сув режими шароитларида F1 дурагайларида физиологик ва морфохўжалик белгиларининг назоратида ота-она шаклларининг донорлик хусусиятига боғлиқ ҳолда аддитив ёки ноаддитив генлар самараси юзага келиши аниқланган;
ўрта толали ғўзада барг шакли билан миқдорий белгилар ўртасидаги корреляция натижаларига кўра, барг шаклининг киртикли ва қирқимли бўлишлиги тола чиқими, индекси, битта кўсак оғирлиги ва ўсимлик маҳсулдорлиги билан ижобий боғлиқликка эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Барг шакли турлича бўлган ғўза генотипларининг сув танқислигига мослашувчанлик хусусиятларининг генетик асосларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги ирсий асосга эга ингичка толали, сув танқислигига чидамли, тезпишар, ҳосилдор ва юқори сифатли толага эга бўлган “Ғузор” (Л-450) ғўза нави яратилиб, «Ғўза генофонди» ноёб объекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 23 апрелдаги №4/125-1189-сон маълумотномаси). Натижада, бу нав ингичка толали ғўза коллекцияси хилма-хиллигини бойитиш имконини берган;
ғўзани ингичка толали «Марварид» нави 2021 йил Сурхондарё вилояти «Сурхон» дастлабки уруғ кўпайтириш элита хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги №02/020-3928-сон маълумотномаси). Натижада, янги ингичка толали «Марварид» ғўза навидан сув танқислигига чидамли, тезпишар ва сифатли ҳосил олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish