Жураев Ривожиддин Хофузуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ротавирусларнинг молекуляр-генетик тавсифи ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамияти», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib19.
Илмий маслаҳатчи: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Михайлов Михаил Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаева Мамлакат Айнакуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ФБФБ Россия истеъмолчилар назорати марказий эпидемиология илмий-текшириш институти (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда учрайдиган ротавирусларнинг молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон ҳудудида ротавирус инфекциясининг хусусиятлари ва клиник кечиши аниқланган;
очиқ сув ҳавзалари ва водопровод тармоқларидаги сув ифлосланишининг умумий ЎИИ ва РВИ билан касалланиш даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор республикада тарқалган ротавируслар генотиплари типлаштирилган ва молекуляр-генетик хусусиятлари аниқланган;
илк бор сиквенс усулида ротавируслар VP4 ва VP7 оқсилларида нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган;
ротавирус инфекцияси клиник кечиши вирус генотипларига боғлиқлиги аниқланган;
ротавирусга қарши эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда ротавирусларнинг молекуляр-генетик тавсифи ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамиятибўйичаолинган натижалар асосида:
Ротавирусларнинг этиологияси, эпидемиологияси, ташхиси, клиникаси, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ротавирусли инфекция: этиологияси, эпидемиологияси, ташхиси, клиникаси, даволаш ва профилактикаси» мавзусидаги услубий қўлланмаси ҳамда «Ўткир диареяларнинг этиологияси ва эпидемиологияси» ва «Ўткир диареяли касалларни ташхислаш ва даволаш» мавзусидаги услубий кўрсатмалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 19 мартдаги 8Н-д/22-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ва кўрсатмалар ротавирусли диареяларни эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, молекуляр-генетик ташхислаш асосида вакцинациялаш учун зарур бўлган вакциналарни қўллаш имкониятини яратди;
РВИни ташхислаш ва даволаш тактикаси алгоритми, уларнинг шифохонагача бўлган даврда эрта ташхислаш ва ўткир диареяли беморларни даволашни оптималлаштириш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти юқумли касалликлар ва вирусология кафедрасига, Республика санитария эпидемиология назорати маркази вирусология лабораториясига, Тошкент шаҳар 4-болалар юқумли касалликлар шифохонаси, Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 19 мартдаги 8Н-д/22-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар бирламчи бўғин шифокорлари томонидан вирусли диареяларга эрта ташхислаш ва даволашни оптималлаштиришга хизмат қилган. Олинган натижалар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 21 сентябрдаги 420-сон «Ўзбекистон Республикасида ротавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ўрнатиш тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2007 йил 29 декабрдаги 595-сон «Республикада ўткир диреяли касалликлар профилактикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқларини ишлаб чиқишга имкон берган.