Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Илҳомжон Ислом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда асосий терапевтик агентларга фармакологик жавобнинг генетик предикторлари» 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2181.
Илмий рахбар:  Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич,  тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия  тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ревматоид артритда асосий терапевтик агентларга фармакологик жавобнинг генетик предикторлари аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид  артритли беморларда иммунитетнинг CD8+, CD16+, CD20+ ва CD23+ ҳужайралар сонининг ишонарли даражада ортиши ва CD3+, CD4+ ва IgG кўрсаткичлари миқдорининг пасайишига бевосита боғлиқ иммунологик дисбаланс аниқланган;
илк бор ўзбек популяциясида ревматоид артритли касалларда ва ушбу патологияга мойиллиги бўлганларда MDR1 ва MTHFR генлар полиморф варианти ассоциацияси касаллик билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор ўзбек популяциясидаги ревматоид  артрит касалларида касаллик ривожланиши MDR1 гени C3435Т (rs1045642) полиморфизми Т аллели ва CТ + ТТ генотипларининг комбинациясига боғлиқлиги, MTHFR генидаги C677Т полиморфизмига  боғлиқ эмаслиги исботланган;
илк бор серопозитив ревматоид  артрит бўлган беморларда серонегатив беморларга нисбатан MDR1 + 3435ТТ генотиплари частотасининг ортиши ва MDR1 + 3435CC генотипларининг камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ревматоид артритда асосий терапевтик агентларга фармакологик жавобнинг генетик предикторларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек популяциясида ревматоид артритни ривожланиш хавфининг генетик маркерларини (MDR1 ва MTHFR) аниқлаш асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артритга генетик мойиллик: MDR1 ва MTHFR генларининг роли» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/353-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ревматоид артритнинг юқори хавфи мавжуд гуруҳларни аниқлаш, самарали профилактика чораларини амалга оширишга хизмат қилган;
генетик предикторларини аниқлаш асосида фармакотерапевтик аралашувни танлаш ва даво усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган «Ревматоид артритни даволашнинг замонавий стратегиялари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/353-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ревматоид артрит генетик маркерларини аниқлаш ўз вақтида базис терапияни танлашда ва шахсийлаштирилган ёндашувни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ревматоид артритда асосий терапевтик агентларга фармакологик жавобнинг генетик предикторларини аниқлаш  ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Самарқанд шаҳар “Ислом ота” хусусий клиникаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/17926-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ревматоид артритда асосий терапевтик агентларга фармакологик жавобнинг генетик предикторларини аниқлаш ва ўз вақтида шахсийлаштирилган даволаш усулини қўллаш орқали терапия самарадорлигини оширишга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга хамда беморларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish