Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Носирбек Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Механик сариқлик фонида жигар етишмовчилигида плазмосорбция усулини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини тажрибада бахолаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1972.
Илмий раҳбар: Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Улугбек Маъруфджанович, тиббиёт фанлари доктори; Салахиддинов Камолиддин Зухриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: плазмосорбция усулини такомиллаштириш ва унинг биологик хавфсизлигини хамда самарадорлигини экспериментал асослаш орқали механик сариқлик фонидаги жигар етишмовчилигида экстракорпорал детоксикация натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механик сариқлик фонидаги жигар етишмовчилигида билирубин фракцияларини сорбциялаш самарадорлигини оширувчи, қон плазмасини лазерли нурлантириш билан биргаликда маҳаллий углеродли нанопороз гемосорбент ёрдамида плазмосорбцияга асосланган экстракорпорал детоксикация усули такомиллаштирилган;
экспериментал гистоморфологик тадқиқот натижалари асосида углеродли нанопороз гемосорбентнинг қорин бўшлиғига таъсири фонида ҳайвонларнинг аъзо ва тўқималарида дистрофик, некробиотик ва яллиғланишли ўзгаришларнинг кузатилмаслиги исботланган;
механик сариқликнинг экспериментал моделини шакллантириш ва жигар етишмовчилиги синдромини даволашнинг турли усуллари самарадорлигини баҳолаш учун илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш имкониятини яратувчи умумий ўт йўлини бошқариладиган обструкциясини моделлаштириш усули такомиллаштирилган;
янги маҳаллий нанопороз гемосорбент юқори адсорбция хусусиятига эгалиги, плазмосорбция жараёнида заҳарли метаболитларни самарали сингдириши ва пораларнинг маълум катталиги туфайли оқсил фракцияларининг ортиқча чўкишига олиб келмаслиги исботланган;
плазмосорбция жараёнида углерод гемосорбент орқали ўтувчи плазмани импульсли режимда лазерли нурлантириш, патологик метаболитларнинг сўрилишига нисбатан, сорбент гранулаларининг адсорбцион фаоллигини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жигар етишмовчилигида экстракорпорал детоксикация усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
экспериментал механик сариқликда жигар етишмовчилигини даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада нанопороз гемосорбент орқали плазмосорбция ва лазерли нурлантиришдан фойдаланган ҳолда механик сариқликдаги жигар етишмовчилигини даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 08-09/18470-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар умумий оқсил даражасига сезиларли даражада таъсир қилмаган холда, обструктив сариқлик фонида жигар етишмовчилиги синдромининг токсик кўринишларини самарали равишда камайтиришга имкон берган;
механик сариқликни моделлаштиришнинг янги усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада механик сариқликни моделлаштириш ва экстракорпорал детоксикацияда қўллаш имкониятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 08-09/18470-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар жигардан ташқари ўт йўлларига зарар етказмаган хамда сафро чиқишини тиклаш учун ҳайвонларга такрорий ташрихни ўтказмаган холда умумий ўт йўлининг обструкция даражасини етарли даражада бошқаришга имкон берган;
жигар етишмовчилигида экстракорпорал детоксикация сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 08-09/18470-сон маълумотномаси). Тажрибада механик сариқликни моделлаштириш бўйича таклиф этилган тавсиялар ва экстракорпорал детоксикация ўтказиш усули холестаз даражасини коррекция қилишга, жигар етишмовчилиги синдромини даволаш самарадорлигини баҳолаш учун илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишга, усулнинг умумий билирубин, креатинин ва аммиак миқдорининг камайиши билан исботланган сорбцион таъсирини кучайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish