Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Эргаш Кулдашевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миссионерлик ҳаракатининг миллий-маънавий тараққиётга таҳдиди ва унинг олдини олиш омиллари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fal359.
Илмий раҳбар: Отамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миссионерлик ҳаракатининг миллий-маънавий тараққиётга таҳдидини асослаш ва унинг олдини олиш омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миссионерлик ҳаракати маънавий таҳдид сифатида кўриб чиқилган ва унинг миллий-маънавий тараққиётга таҳдиди очиб берилган, ушбу ҳаракатнинг туб негизларини ташкил этувчи омиллар (сиёсий, иқтисодий, маънавий) асосланиб, унинг функционал мақоми аниқланган;
миссионерлик ташкилотлари фаолиятининг стратегияси ва тактикаси, инсонларга таъсир кўрсатишда фаол қўллайдиган усуллари (севги бомбардимони, мияни ювиш, хулқ-атворни ўзгартириш, оммавий онгни бошқариш, маданиятга мослашиш, мулоқот-миссия, ижтимоий тадбирлар, ўзини ўзи таъминлаш, уйма-уй юриб «хушхабар» етказиш, «дўстлик хушхабари», «рақамли евангелизм») аниқланган ҳамда миллий-маънавий ҳаётга таҳдид шакллари (бевосита ва билвосита) асосланган; 
диний секталарга ёшларни жалб қилиш сабаблари (мафкуравий иммунитети пастлиги, ҳаётий тажрибаси камлиги ва ишонувчанлиги, келажак эгалари айнан ёшлар эканлиги) ва оқибатлари (фикрлаш қобилиятининг пасайиши, психологик ривожланишнинг секинлашиши, ўзга динларга тоқатсизлик, ватансизлик ғоясининг кучайиши, миллий қадриятларга ҳурматсизлик, миллийликдан бегоналашув) аниқланган, шунингдек, ёшларни маънан қашшоқлаштирувчи куч сифатидаги моҳияти очиб берилган;
глобаллашув шароитида миссионерлик ҳаракатининг кенг тарқалиш омиллари жамият ижтимоий тузилмасида зиддиятлар келтириб чиқариш воситасига айланиши ҳамда уларнинг олдини олиш имкониятлари  фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миссионерлик ҳаракатининг миллий-маънавий тараққиётга таҳдиди ва унинг олдини олиш омилларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
миссионерлик ҳаракатининг миллий-маънавий тараққиётга таҳдиди ва ушбу ҳаракатнинг туб негизларини ташкил этувчи омиллар (сиёсий, иқтисодий, маънавий) ҳамда унинг функционал мақомига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2020 йил 3 мартдаги 1-сон баёнига 1-илова «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурининг III боб «Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият» ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирлар» доирасида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 6 январдаги 02/07-09-сон маълумотномаси). Натижада, марказнинг тарғибот, ташвиқот, илмий фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
миссионерлик ташкилотлари фаолиятининг стратегияси ва тактикаси, инсонларга таъсир кўрсатишда фаол қўллайдиган усуллари (севги бомбардимони, мияни ювиш, хулқ-атворни ўзгартириш, оммавий онгни бошқариш, маданиятга мослашиш, мулоқот-миссия, ижтимоий тадбирлар, ўзини ўзи таъминлаш, уйма-уй юриб «хушхабар» етказиш, «дўстлик хушхабари», «рақамли евангелизм») ҳамда миллий-маънавий ҳаётга нисбатан бевосита ва билвосита таҳдид шаклларига доир назарий хулосалардан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртининг ёшлар билан маърифий ва маънавий ишларни такомиллаштиришда фойдаланилган. Шунингдек, «Ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари» деб номланган «Ахборот соатлари» ва «Мураббийлик соати» машғулотлари учун услубий қўлланма тайёрлашда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 27 январдаги 234-сон маълумотномаси). Натижада билим юртининг маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлиги янада ортиб, бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида ёшларнинг хабардорлик даражаси ошган;
диний секталарга ёшларни жалб қилиш сабаблари (мафкуравий иммунитети пастлиги, ҳаётий тажрибаси камлиги ва ишонувчанлиги, келажак эгалари айнан ёшлар эканлиги) ва оқибатлари (фикрлаш қобилиятининг пасайиши, психологик ривожланишнинг секинлашиши, ўзга динларга тоқатсизлик, ватансизлик ғоясининг кучайиши, миллий қадриятларга ҳурматсизлик, миллийликдан бегоналашув) ҳамда ёшларни маънан қашшоқлаштирувчи куч сифатидаги моҳиятига доир назарий хулосалардан ўрта махсус ва олий таълим муассасaларида «Диншyнослик» ва «Диний экстремизм ва xaлқapo терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари» фанларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 89-03-553-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда миссионерлик ҳаракати ва диний секталар, уларнинг жамият ҳаётига таҳдид солиши ҳамда салбий таъсирининг оқибатлари, уларга нисбатан мустақил фикри шаклланиб, миссионерлик ҳаракатининг ёвуз ниятларига ўзларининг эркин ва холис муносабатини билдириш кўникмаларини шакллантиришга эришилган; 
глобаллашув шароитида миссионерлик ҳаракатининг кенг тарқалиш омиллари жамият ижтимоий тузилмасида зиддиятлар келтириб чиқариш воситасига айланиши ҳамда уларнинг олдини олиш имкониятлари  борасидаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан 2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ижроси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 19 январдаги 14-07-72-сон маълумотномаси). Натижада, Қўмита ходимларининг билим ва кўникмаси ошган, шунингдек, миллатлараро ҳамда конфессиялараро муносабатлар соҳасидаги маънавий-маърифий тадбирлар мазмундорлигини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish