Sayt test rejimida ishlamoqda

Нафасов Ғанишер Абдурашидович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш » (13.00.01)- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3. PhD/Ped514
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли Илмий  кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор, Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг когнитив компетенциялари муайян социал ва шахсий-аҳамиятли соҳада ўқувчи фаолияти тажрибаси билан шартланган қадриятли-маъноли йўналганлик, билим, кўникма, малака, қобилиятлар шахсий хислатлари йиғиндиси репродуктив ҳамда продуктив жараёнларни фан мазмунига сингдириш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларнинг когнитив компетенцияларини ривожлантириш жараёни мотивациявий, ахборотли, тезкорлик ва баҳоловчи компонентлари мустақил таълимда когнитив компетенциянинг автометодик таркиби орқали эдукологик интеграцион таъсир кўрсатиш механизмларига таъсир этувчи ички ва ташқи педагогик омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетенцияси педагогик, эвристик масалаларнинг имитациявий, тузилмавий-функционал ва интегратив-рефлексив турларини мустақил таълим технологиялари ҳамда ижодий-интеллектуал топшириқлар мажмусини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетенциясини ривожлаштириш модели рефлексив фаолиятли шаклларни идентив мақсадлар билан ички интеграллашув даражасига ҳамда интеграция жараёнларида қайта алоқани таъминлаш шартлари бўйича ташкилий-педагогик, функционал ва фаолиятли ёндашув орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
когнитив компетенциянинг мотивациявий, ахборотли, тезкорлик ва баҳоловчи компонентлари орқали мустақил таълимда когнитив компетенция автометодик таркиби асосида такомиллаштирилган эдукологик интеграцион таъсир кўрсатиш механизмига оид 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2463-сон маълумотномаси). Натижада, математика ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти касбий ривожлантириш йўналишларига мос креатив топшириқ(моделлаштирувчи, комбинаторли)лар асосида такомиллаш-тирилган; 
репродуктив ва продуктив методларни ўзаро интеграллашуви асосида аниқлаштирилган талабаларнинг когнитив компетенцияларини ривожлантириш босқичлари (мустақил олдиндан айта олиш, мустақил лойиҳалаштириш, мустақил таълим)га оид тавсиялар «Математика ўқитиш методикаси» дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2463-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар тайёрлашнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган; 
эвристик математик масалаларнинг имитациявий, тузилмавий-функционал ва интегратив-рефлексив турларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида ривожлантирилган педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенциясига оид ишлаб чиқилган таклифлар «5130100 – Математика», «5110100-Математика ўқитиш методикаси» тaълим йўнaлиши малака талаблари мaзмунигa cингдирилгaн (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2463-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив кoмпетенциялaрни ривожлантириш acocидa тaлaбaлaрнинг билим, кўникмa вa мaлaкaлaрини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг мустақил таълимий фаолиятида шахсий рефлексив позициясини ошириш асосида такомиллаштирилган когнитив компетенцияни ривожлаштириш моделига оид таклифлар «Математика ўқитиш методикаси» дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2463-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, бўлaжaк ўқитувчилaргa мaтемaтикa ўқитиш метoдикacи фaнини ўқитишнинг дидактик имкониятлари caмaрaдoрлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish