Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Насирдин Тиркашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи); “Ўзбек тилининг қоракўлчилик терминологияси”, 10.00.01. Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil325.  
Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03. 
Оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори; Жуманазарова Гулжаҳон Умрзоқовна, филология фанлари доктори.
Етакча ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили терминологик системасидаги қоракўлчилик терминларининг структур, семантик, лексикографик хусусиятларини аниқлаш, мавзуий гуруҳини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қоракўлчилик терминларининг тил тарихида, халқ шевалари ва адабий тилда шаклланиши, унинг турли даврлардаги семантик, услубий ва морфемик ривожланиш босқичлари, терминологик вужудга келишининг жуғрофий-иқтисодий, ижтимоий, лисоний ва лингвопраматик  омиллари очиб берилган;
қоракўлчилик лексикасининг идеографик ҳамда изоҳли луғатини тузиш кўп компонент, ўз ва ўзлашган терминларнинг лисоний хусусиятларини акс эттирувчи лексик, семантик, лексикологик тамойиллар асосида далилланган; 
қоракўлчилик терминларининг   асосий қисмини туркий тилларга хос ўз қатламга оид эканлиги (1955 тани ташкили этиши), 270 таси ўзлашма қатламга тегишли эканлиги далилланиб, соҳа терминларининг асосий қисми ўзбек тилига тааллуқлиги исботланган;
ўзбек тилининг қоракўлчилик терминологиясида лингвистик ва лингвомаданий параметрлари семантик, аффикцион усуллар билан бойиб боришининг лексикологик, услубий ва морфологик йўллари асосланган.
IV. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилгани. Тадқиқотда қўлга киритилган назарий ва амалий натижалари қоракўлчилик терминларни тартибга солиш, шунингдек, лексик бирликларни тадқиқ қилишда кенг доирада фойдаланилган:
ишлаб чиқилган терминологиянинг лексик тараққиётидаги ўрни, хусусан, мустақиллик даврида уларнинг умумий лисоний мақоми, терминологик тизимидаги мавқеининг янгича талқинига оид назарий хулосалардан  ФА–Ф1–Г041  “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ  этиш” (2012-2016)  мавзусидаги фундаментал   лойиҳанинг мустақиллик даврида ўзбек тили  тараққиётини ёритишда фойдаланилган  (Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 январдаги 89-04-236-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари қоракўлчилик терминлари асосида ўзбек тили терминларининг бойиши очиб берилган;
қоракўлчилик терминлари имлоси, қоракўлчилик терминлари этимологияси, ясалиш усуллари ва уларнинг тадқиқотларда қўлланиши бўйича хулосалардан ҚФ5-012 “Маҳаллий полимерли дори воситаларини қоракўл қўйларининг ички аъзоларига таъсири механизми илмий-назарий асослаш” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 89-03-1640-сон маълумотномаси). Натижада, гулчечак (тери касаллиги), куюнди (қоракўл терисининг рангининг ўзгариши), ғўжанак (терининг буришган жойлари), арчима (терини нотўғри шилиши натижасида пайдо бўладиган касаллик) каби терминларнинг маъно кўчиш асосида янги терминлар ҳосил бўлиши, терминларнинг ясалиш усуллари кўрсатиб берилган;
қоракўлчилик терминлар, сифатловчи компонент қўшма сўз орқали ифодаланган бирикмалар, оддий сўз бирикмалари орқали воқеланган қўшма терминлар юзага келиш механизми натижаларидан ҚХА-8-014-2015 “Табиий серпушт қўракўл қўйлар генофондини сақлаш ва уларни урчитишнинг селекцион-технологик тизимини ишлаб чиқиш” (2015-2017) мавзусидаги амалий лойиҳанинг қоракўл қўйлари, тана қисмлари (сағри, орқа қирра, ёнбошлар, бўйни) ва қоракўл гули (қалин гул// қалам гулсимон жингалак, ярим доирали қалам гул) ҳамда унинг ифодаланиши орқали ҳосил бўлган қўшма терминлар (қоракўл қўй, қоракўл қўзи, ялтироқ жун), бўлак номлари ва ишлаб чиқариш жараёнлари номларини ёритишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 89-03-1640-сон маълумотномаси). Натижада қоракўлчиликка оид кўплаб терминларнинг изоҳлари мукаммаллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish