Эсанбеков Мейржан Юсупбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ирригацион эрозиясига мойил бўлган тупроқларда ғўзани суғориш технологияси элементларини такомиллаштириш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx66.
Илмий раҳбар: Безбородов Юрий Германович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ирригацион эрозиясига мойил бўлган тупроқларда ғўзани суғоришда сув ва ресурстежамкор ҳамда тупроқни ҳимояловчи экологик хавфсиз технологияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ирригацион эрозияга мойил типик бўз тупроқларда ғўза қатор ораларини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан ва дискрет суғориш технологиялари такомиллаштирилган;
қатор орасини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан ва дискрет усулда суғоришнинг мақбул муддатлари, сув сарфи ва ғўзанинг сув истеъмоли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ғўза қатор орасини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан ва дискрет суғориш технологияларининг тупроқни агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;
ғўза қатор ораларини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан суғориш технологиясининг эгат бўйлаб тупроқни бир текис намланиши ҳамда тупроқ ва унинг таркибидаги озиқа моддалар оқова суви билан ювилиши миқдори аниқланган;
қатор орасини мулчалаб суғориш технологиясининг тупроқ ҳарорати, унинг ҳавоси таркиби ва микроорганизмлар фаол гуруҳлари миқдорига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ирригация эрозиясига мойил тупроқларда ғўзани суғориш технологияси элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«Эгат узунлиги бўйича тупроқни бир текисда намлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (22.01.2009 й., IAP 04404). Натижада тупроқнинг эгат бўйлаб бир текис намланиши ва суғориш сифатини оширишга эришилган;
«Ғўзани сув тежовчи технологиялари ва суғориш муддатлари ва меъёрларини тензиометр ёрдамида аниқлаш усуллари» бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 04/29-438-сон маълумотномаси). Ғўзани суғоришдасув тақчиллигини юмшатиш борасида пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўза қатор орасини сомон билан мулчалаб суғориш технологияси Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари фермер хўжаликлари пахта майдонларида жами 2,2 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 04/29-438-сон маълумотномаси). Ғўза қатор орасини сомон билан мулчалаб суғориш технологиясини қўллаш натижасида тупроқни эгат бўйлаб бир текис намланиши ва намликнинг физик буғланиши камайишига эришилиб, натижада суғориш сувлари 30 фоизга тежалган, гектаридан 4,1 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва гектаридан 280–300 минг сўм соф даромад олишга эришилган.