Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Хайрулла Ҳамдамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўра Сулаймоннинг ўзбек тили лисоний имкониятларидан бадиий фойдаланиш маҳорати», 10.00.01 –Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil780.
Илмий раҳбар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.91.02.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади Тўра Сулаймоннинг бадиий нутқи, шеъриятининг ўзига хослигини таъминлаган омиллар, халқона услубий воситаларнинг қўлланишида шоирнинг ўзбек тили лисоний имкониятларидан бадиий фойдаланиш маҳоратини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шеърий матн миллий тил имкониятининг адабий меъёр билан белгиланган, «бадиий шакл–бадиий мазмун–бадиий вазифа» ритмик яхлитлиги умумий қонуниятига бўйсундирилган, адиб индивидуал фикрий-руҳий-ҳиссий-нутқий фаолиятининг маҳсули эканлиги асосланган;
Тўра Сулаймоннинг халқ оғзаки ижоди намуналаридан поэтик шакл, мазмун ва вазифа яхлитлигининг ички мувозанатини таъминлаган ҳолда самарали фойдаланиши унинг поэтик нутқи индивидуаллигини белгиловчи асосий хусусият эканлиги матний далиллар асосида исботланган; 
шоир ижодида қўлланган миллий ва муаллиф яратган мақол ва ибораларнинг поэтик нутқ тизимидаги ўрни халқона руҳни бериш, оҳангдорликни оширганлиги, матнда жозибадорликни таъминлаш, эмоционал таъсирчанликни ошириш вазифасини бажариши, халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт муштараклигини намоён қилиш бадиий қимматига эгалиги очиб берилган; 
шоир ижодида метафоранинг умумий (образли кўчма ифода ҳосил қилиш) ва индивидуал (этник руҳни бериш) хусусиятлари, уларнинг теоморфик, антропоморфик, зооморфик, фитоморфик турлари, бадиий маънавий ва лафзий санъат ҳосил қилиши, адибнинг метафорадан фойдаланишдаги бахшиёна ўйноқи усулни қўллаш маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўра Сулаймоннинг ўзбек тили лисоний имкониятларидан бадиий фойдаланиш маҳоратини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек тили бадиий матнида функционал сўз ясалишининг муайян ижодкор поэтик нутқи мисолидаги тадқиқ натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган   ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши»  мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтнинг 2020 йил 17 августдаги 140/1-сон маълумотномаси). Натижада, поэтик нутқда функционал сўз ясалишининг лингвистик асослари ва муаллифнинг бу каби лисоний имкониятлардан фойдаланиш маҳоратига доир илмий далиллар бойишига эришилган;
шоир шеърларида ўзига хос услубий восита сифатида қўлланилган фраземалар, мақол ва маталлар таҳлилига оид материаллар ва улар тадқиқига оид назарий хулосалардан ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтнинг 2020 йил 17 августдаги 140/1-сон маълумотномаси). Натижада, шеърий матнда фраземалар, мақол ва маталларнинг нутқ таъсирчанлигини оширишдаги услубий восита сифатида бадиий-эстетик қўлланиши тамойиллари очиб берилган;
Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон адабий меросининг лингвистик тадқиқи, замонавий адабий жараёндаги фольклор анъаналарининг ўрни ва ўзига хос хусусиятларига оид назарий хулосалар асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телеканалида 2017-2019 йилларда эфирга узатилган «Assalom, O‘zbekiston!», «Tilga e’tibor – elga e’tibor» кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг 2020 йил 8 сентябрдаги 02-02-283-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish