Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибайдуллаев Темур Гайбуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Либос – миллий маданият тараққиётининг муҳим феномени сифатида”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal258.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Арзиматова Иноятхон Мадимаровна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асрлар давомида шаклланган ва тарихий қадриятлар заминида вужудга келган либосни миллий маданий тарақиётнинг муҳим феномени сифатида фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда кийиниш анъаналарининг эволюцияси, ҳозирги аҳволи, муаммолари ва уларнинг ечимини аниқлашга қаратилган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
либос халқларнинг урф-одатлари, рамзлари, маданият элементлари, эътиқодлари, эстетикаси, ҳаёт қувончлари ва қайғуларини ўзида акс эттирувчи ҳамда инсоннинг ижтимоий тоифасини билдирувчи  муҳим мезон сифатида миллат маънавий қиёфасини шакллантириб келган тенденциялари очиб берилган;
миллий либослар этник тафаккурнинг тарихий инъикоси ва миллий қиёфани акс эттирадиган муҳим элементларидан бири сифатида маданий тараққиётни такомиллаштириб борадиган ўзига хос феномен эканлиги исботланган;
маълум бир миллат яшайдиган жой географияси, табиий иқлими, об-ҳавоси, тарихи, турмуш тарзи, онги, руҳияти, маданияти, машғулотлари, анъаналари, диний эътиқодлари асосида вужудга келган миллий либослар тарихий эволюциясининг янги туркуми аниқланган;
ҳар қандай либоснинг инсон ички ва ташқи дунёси билан боғлиқлиги,  ўзаро эмоционал уйғунлиги ўзбек анъанавий либос маданияти ва ҳудудий хусусиятлари контекстида фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимиз халқлари ҳаётида либосни миллий маданият тараққиётининг муҳим феномени сифатида тадқиқ этиш асосида: 
либос халқларнинг миллий ўзига хослигини, миллий урф-одатлар, рамзлар, маданият элементлари, эътиқодлари, эстетикаси, ҳаёт қувончлари ва қайғуларини ўзида акс эттирувчи, инсоннинг қайси ижтимоий тоифага мансублигини билдирувчи муҳим мезон эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” номли дарсликнинг “Жамият мафкурасида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги” деб номланувчи III бобидаги “Миллий ғояда миллий ва умуминсоний қадриятлар”  мавзусини ва “Глобаллашув даврида ахборот макони ва ғоявий-мафкуравий курашлар” деб номланувчи VII бобидаги “Маданиятнинг глобаллашуви” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 89-03-5351-сон маълумотномаси). Натижада, халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналарини умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш орқали миллий ва замонавий либос маданиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий либослар миллий қиёфани акс эттирадиган муҳим элементларидан бири бўлиб, у миллатнинг ташқи қиёфасини ривожлантириб, ўзгартириб, такомиллаштириб борадиган ўзига хос феномен эканлигига доир илмий янгилик ва назарий хулосаларидан Жиззах вилояти тожик миллий-маданий марказининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Фориш қадриятлари, анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш ва улар билан кенг жамоатчиликни таништириш” мавзусидаги 63-11/41-сонли грант лойиҳасидаги “Аҳолининг маънавий бойликларини, урф-одатлари анъаналари, удумларини сақлаш ва улар билан кенг жамоатчиликни таништириш ва уни ривожлантириш бўйича семинар, давра суҳбати ва конференция ўтказиш” номли 3-режасининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қўвватлаш Жамоат фондининг 2020 йил 17 декабрдаги 18/1-521-сон маълумотномаси). Натижада, миллатлар ва элатларнинг урф-одатлари, қадриятлари, анъаналарини сақлаш, улар билан кенг жамоатчиликни таништириш ҳамда маданиятини ривожлантириш борасида ўтказилган тадбирларда либосларнинг ўрни ва аҳамияти, уни халқ маданий турмуш тарзига сингдиришдаги аксиологик хусусиятларини аниқлаштиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
миллий либослар таъсирида шаклланган миллий қиёфанинг миллат яшайдиган жой  географияси, табиий иқлими, об-ҳавоси, миллат тарихи, турмуш тарзи, миллат онги, руҳияти, маданияти, машғулотлари, анъаналари, диний эътиқодлари асосида вужудга келишига доир таклиф ва тавсиялардан “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланманинг “Мустақиллик йилларида миллатлараро муносабатларни яхшилашга бўлган эътиборнинг ортиб бориши” номли бобининг “Аждодларимиз томонидан қолдирилган маънавий мероснинг ва урф-одатларимизни миллатлараро муносабатларни яхшилашга кўрсатадиган таъсири” деб номланган мавзусини ва “Миллатлараро муносабатларнинг маданий – маънавий омиллари” деб номланувчи бобининг “Миллатлар маданиятини бир-бирига таъсири турли халқларнинг, турли миллат кишиларининг маънавий – ахлоқий бойишига хизмат қилиши” номли мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5422-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланма мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
либоснинг инсон ички ва ташқи дунёси билан эстетик боғлиқлиги, ўзаро эмоционал уйғунлиги ҳамда ўзбек анъанавий либос маданиятининг гендер ва ҳудудий хусусиятларига оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2019-2020 йилларда Республика миқёсида ўтказилган “Миллий либос – маънавият кўзгуси” ва “Бувижоним кийган либослар” мавзусидаги танловлар дастури сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 13 ноябрдаги 02/07-976-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларни турли ғоявий ва  мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларда либос маданияти тамойилларини шакллантиришда амалий жиҳатдан хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish