Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулдашев Низомидин Ахмадалиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эколингвистика: ўзбек тилида тил ва нутқ софлигининг лингвокультурологик тадқиқи”, 10.00.01 –  Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1925.      
Илмий раҳбар: Муминов Сидиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар:Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ўзбек тилшунослигида эколингвистика ва тил экологияси доирасидаги тадқиқотларни комплекс жиҳатдан очиб бериш ҳамда ўзбек тили софлигини сақлаш учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвоэкология доирасида тилнинг софлигига путур етказувчи мунтазам жараён сифатида тилдаги вульгар сўзлар, агнонимлар, арго сўзлар, обсценизм (нутқдаги одобсизлик)лардаги меъёрий бузилишлар, шунингдек, нутқий этикет, мулоқот одоблари каби ўзбек тилининг нутқ маданияти (софлик меъёри)га хос лингвокультурологик жиҳатлари  очиб берилган;
ўзбек тилининг табиатига хос миллий, анъанавий, диний, фалсафий, этник ва ижодий мотивациялар ҳамда тилнинг софлик меъёрларига хос тўғри, аниқ ва лўнда каби семантик ва функционал жиҳатлари далилланган;
эколингвистика тилнинг софлигини сақловчи меъёр сифатида ҳамда тилнинг йўқолишига олиб келувчи нутқий, имловий, услубий жиҳатдан ноўрин қўлланган сўзлар, вульгар, варвар, арго ва агнонимлар, калькалаш йўли билан олиб кирилган терминлар, оғзаки нутқда пала-партиш, тартибсиз ишлатилган пешлавҳалар, сўз ва иборалардаги бузилиш ҳолатлари асосланган;
оғзаки нутқни тушуна олмаслик ва сўзларни  ўринсиз қўллаш, тил касалликларини (клешинг, агноним) келтириб чиқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эколингвистика фанининг тил софлигини сақловчи йўналиш сифатидаги натижаларидан:
тил экологиясига хос миллий, анъанавий, диний, фалсафий, этник ва ижодий мотивациялар ҳамда тилнинг софлик меъёрларига хос семантик ва функционал жиҳатларига оид илмий хулосаларидан “Матн тилшунослиги” номли дарсликни тайёрлашда кенг фойдаланилган (Oлий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сoнли буйруғига асосан 237-317 рақамли рухсатнома). Натижада мазкур дарсликнинг “Стилистик воситалар” ҳамда “Бадиий матнни шакллантирувчи воситалар”  мавзулари ўзбек нутқ одоби ва нутқ софлиги, нутқни бузувчи салбий ҳодисаларга оид адабий-бадиий, илмий қарашлари ва назарий илмий далиллар асосида бойитилган; 
лингвоэкология доирасида тилнинг софлигига путур етказувчи мунтазам жараён сифатида тилдаги вульгар сўзлар, агнонимлар, арго сўзлар, обсценизм (нутқдаги одобсизлик)лардаги меъёрий бузилишлар юзасидан берилган таклифлардан 2013-2014 йилларда бажарилган И-2013-57-рақамли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасининг “Ижтимоий экология муаммолари” йўналишида фойдaлaнилгaн (Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2021 йил  6 июлдаги 06-06/5053-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий экология муаммолари доирасида пуризмнинг юзага келиш сабаблари аниқланган ва унга ёндош ҳодисалардан фарқланган, нутқда тўғри қўлланиши юзасидан маълум самарага эришилган;
эколингвистика тилнинг софлигини сақловчи меъёр сифатида ҳамда тилнинг йўқолишига олиб келувчи нутқий, имловий, услубий жиҳатдан ноўрин қўлланган сўзлар, вульгар, варвар, арго ва агнонимлар, калькалаш йўли билан олиб кирилган терминлар, оғзаки нутқда пала-партиш, тартибсиз ишлатилган пешлавҳалар, сўз ва иборалардаги бузилиш ҳолатлари сифатидаги мaтериaллaридaн “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик” дастурида ҳамда “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“O’zbekiston” телерадиоканалининг 2021 йил 15 июлдаги O’z-RK-04-25/1182-cонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг ўзбек нутқ одоби ва нутқ софлиги, нутқни бузувчи салбий ҳодисаларга оид адабий-бадиий, илмий қарашлари ва хулосалари ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish