Sayt test rejimida ishlamoqda

Алибеков Даврон Абдуракибовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим тизимини инновацион ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal459.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Саидкосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Расмий оппонентлар: Яздонов Улуғбек Тошмуродович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Юлдашев Рустам Даниярович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон шароитида таълим тизимини инновацион ривожлантириш қонуниятларини ижтимоий фалсафа нуқтаи назаридан очиб бериш ва соҳани такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданий, ижтимоий ва шахсга йўналтирилган изчил инновацион таълимнинг барқарорлаштирувчи, уйғунлаштирувчи ва баҳоловчи  фалсафий мезонлари, тарихий тажриба, одоб-ахлоқ, маънавий эҳтиёж  каби субстанционал негизлари ҳамда таълим соҳаси инфратузилмаларини такомиллаштиришнинг замонавий эпистемологик асослари очиб берилган; 
таълим тизими ривожланишига тўсиқ бўлаётган пассивлик, лоқайдлик ва боқимандалик билан боғлиқ перманент муаммоларни бартараф этишда “шахс-оила-таълим” тизими бирлигини объектив воқеликдан келиб чиққан ҳолда янги давр характерига мослаштириш зарурияти мантиқий далилланган;
ижтимоий-илмий амалиётда креатив тафаккур, янгича дунёқараш, замонавийлик ва натижадорликка асосланган илмийлик, изчиллик, узвийлик каби ментал хусусиятларини миллий юксалиш билан уйғунлигини таъминлашнинг конструктив (бунёдкорлик) аҳамияти аниқланган;
инновацион шахсни тарбиялашнинг информацион, коммуникацион ва цивилизацияга оид позитив тенденциялари контекстида замонавий таълимнинг услубий, технологик, тизимли ва функционал тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимини инновацион ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
таълим тизимидаги  муаммоларни бартараф этиш шахс-оила-таълим тизими бирлигини такомиллаштиришнинг  стратегик, маданий, ижтимоий ва ташкилий усулларидан Жиззах вилояти “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг “Умумтаълим мактабларида кам таъминланган оила фарзандларига бепул IT (Information technologies) курслари ва хорижий тилларни ўргатишни ташкил этиш” номли 24/2810 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциациясининг 2020 йил 13 ноябрдаги 04-06/141-сон маълумотномаси). Натижада, кам таъминланганлар учун таълимни инновацион ташкил этишда устувор аҳамият бериш керак бўлган вазифалар аниқлаштириб олишга хизмат қилган; 
ижтимоий-илмий амалиётда таълимнинг тафаккур, дунёқараш, дунёвийлик ва тараққиётга асосланган ментал хусусиятларини миллий таълим тизимини ўзига хос замонавий қадриятлари билан инновацион уйғунлигини таъминлаш борасидаги таклифлардан “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” дарслининг “Миллий ғоя тарғиботининг инновацион технологиялари” номли VIII бобининг 1-параграфи 3.2.банди “Инновациянинг тармоқлар бўйича таснифи”, 2-параграфи 1-банди “Инновацион таълим ва таълим инновациялари тушунчалари”, 2-банди “Миллий ғоя ва тарғиботидаги таълим инновацияларининг турлари” мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 89-03-2207-сон маълумотномаси). Натижада, таълимни инновацион ривожлантириш борасида илмий ёндошувларни такомиллаштириш борасидаги ғояларни асослашга хизмат қилган;
инновацион таълимнинг услубий, технологик, тизимли, функционал, ижтимоий-маданий ва замонавий тенденцияларининг ижтимоий-антропологик жиҳатларига оид таклиф-тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслигининг 18-боби 3-параграфи “Таълим-тарбиянинг миллий ғоя негизларига асосланиши ҳамда баркамол авлодни тарбиялашда аҳамияти”, 23-боби 4-параграфи “Ёшларда мустақил фикрлаш маданиятини ошириш” деб номланган мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2786-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллий юксалишга асосланган маънавий қадриятларни ривожлантириш, ижтимоий фаоллик ваинновацион ташаббускорлик руҳида тарбиялаш борасидаги ғояларни шакллантиришга хизмат қилган;
маданий, ижтимоий ва шахсга йўналтирилган изчил инновацион таълимнинг фалсафий мезонлари, субстанционал негизлари ва соҳа инфратузилмаларини такомиллаштиришнинг релевант методологик асосларига оид илмий таклиф-тавсияларидан Жиззах вилояти “Истиқбол”  минтақавий тадқиқот марказининг “Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ижтимоий шерикликни кучайтиришнинг инновацион йўлларини жорий этиш” номли 57-11/78 рақамли амалий лойиҳа ижросида  фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол”  минтақавий тадқиқот марказининг 2020 йил 5 августдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, таълим тизимида мавжуд муаммоларни инновацион ҳал этишга оид устувор аҳамият бериш керак бўлган вазифалар аниқлаштириб олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish