Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипова  Гулистон  Омонтурдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда ғоявий иммунитетни шакллантириш ва ривожлантириш тенденциялари”, 09.00.05 – Миллий ғоя ва тарғибот технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal526. 
Илмий раҳбар: Назаров Насриддин Атакулович, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердикул Тўракулович, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Абилов Урал Муродович, фалсафа  фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда ғоявий иммунитетни шакллантириш ва ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш, янги Ўзбекистонда ёшлар дунёқарашида ижтимоий жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантиришга таъсир этувчи тарғибот технологияларини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиётидаги ижтимоий, тарихий, маданий омиллар (ёшлар фаоллигини ошириш, беш муҳим ташаббус, тарихий онгни юксалтириш)нинг ёшлар идеосферасига таъсири, ёшларда ғоявий иммунитетни шакллантириш, уларнинг ижтимоий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш ва мустақил фаолиятини ташкил этиш механизми эканлиги ғоявий-гносеологик асосларда очиб берилган;
янги Ўзбекистондаги таълим ва тарбия жараёнларидаги ислоҳотларда  умуминсоний қадриятларнинг таркибий қисмига айланган хориж тажрибасининг миллий ахлоқ ва қадриятларимизга мос жиҳатларидан фойдаланиш, ёшлар дунёқарашида мустақил таълим олиш ва мустақил фикрлаш технологияси  сифатида амал қилиши фалсафий жиҳатдан такомиллаштирилган;
ёшларда ғоявий иммунитетни юксалтиришда янги таълим технологиялар (инновацион ғоялар, медиа тизимидан фойдаланиш, тизимли таҳлил, синергетик ёндашув)дан фойдаланган ҳолда улар тафаккурида жамият барқарорлигига масъуллик ҳиссини юксалтириш жиҳатлари асосланган;
мафкуравий таҳдидлар хуружи кузатилаётган мураккаб глобал ахборотлашган даврда ёшларда ғоявий иммунитетни юксалтиришда давлат ташкилотлари (ўрта ва олий таълим муассасалари, корхоналар) билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари (маҳалла, ёшлар ташкилотлари, ННТлар) орасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда ғоявий иммунитетни шалклантириш ва ривожлантириш тенденциялари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари:
жамият тараққиётидаги ижтимоий, тарихий, маданий омилларнинг ёшларда ғоявий иммунитетни шакллантириш, уларнинг ижтимоий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш ва мустақил фаолиятини ташкил этиш механизми эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг илмий ва амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 8 июндаги 14-07-1141-сон маълумотномаси). Натижалар Қўмита ҳузурида фаолият олиб бораётган миллий маданий марказларнинг бошқа миллат ёшларининг дунёқарашида Ўзбекистондаги ислоҳотларга нисбатан даҳлдорлик туйғусини шакллантириш, «Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори остида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
янги Ўзбекистондаги  таълим ва тарбия жараёнларидаги ислоҳотларда хориж тажрибасини танқидий ўрганиш ва ундан фойдаланишнинг ёшлар дунёқарашида  мустақил таълим олиш ва мустақил фикрлаш технологияси сифатида амал қилишига оид илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги тарғибий-тарбиявий фаолиятини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 18 майдаги 01-12-01-2479-сон маълумотномаси). Натижалар Маданият вазирлигига тегишли олий таълим муассасалари талабаларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ўз фаолиятининг оқибатларига нсибатан хушёрлигини оширишга хизмат қилган; 
таълим жараёнида ёшлар касбий маҳоратини оширишда  янги  таълим технологияларидан фойдаланиш уларда билим, малака,  кўникма  ва амалиёт мутаносиблигига эришиш мезони эканлиги бўйича тавсия ва хулосалардан  Ўзбекистон  «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тарғибот ишларини йўлга қўйишда фойдаланилган. (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 9 июндаги 81-сон маълумотномаси). Натижалар партиянинг ёшлар қаноти фаолларининг «Хизмат беминнат» акциясини ташкил этиш, фаолиятининг ғоявий жиҳатдан такомиллашишига хизмат қилган;
ижтимоий тармоқлардаги кибер зўравонлик, кибер терроризм таъсирига тушган ёшларни аниқлашнинг ижтимоий аҳамияти ва  уларнинг тушкунлик ҳолатидан чиқиш учун иш билан таъминлашнинг заруратини асослашга йўналган янги тарғибот технологияларидан Ўзбекистон» демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2021 йилга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича иш режасининг ижросида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2021 йил 31 майдаги 02/02-229-сон далолатномаси).  Натижалар  партия электоратининг аҳоли турли қатламлари билан ишлаш технологиясини такомиллаштиришга,  ёшларда ғоявий иммунитетни юксалтиришга йўналтирилган тарғибот технологияларинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish