Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Азиза Одиловнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замон немис ва ўзбек тилларида юриш-ҳаракат феълларининг аспектуал семантикаси” 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil460.
Илмий раҳбар: Ризаев Баходир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped83.01 
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна филология фанлари доктори, профессор, Рўзиев Яраш Бозорович филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қардош бўлмаган немис ва ўзбек тилларида юриш-ҳаракат феълларининг акционал гуруҳларини аниқлаш, ҳар бир акционал гуруҳга тегишли бўлган юриш-ҳаракат феъллари ифодалайдиган аспектуал вазиятлар турларини ўзаро қиёсий ҳолда таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис ва ўзбек тилларидаги аспектология соҳасининг лексик-грамматик тизимидаги асосий ривожланиш босқичлари ва уларнинг функциол-семантик майдондаги замонавий ҳолати очиб берилган, бунда феълнинг чегараланганлик категорияси муҳим ўрин тутиши исботланган;
немис ва ўзбек тилларида аспектуал вазиятларнинг ҳосил бўлишида феълнинг акционал семантикаси, грамматик воситалар, релевант конкретизаторлар, контекст ҳамда кечим, вазият, ҳодиса каби экстралингвистик омиллар  таъсир этиши далилланган;
ўзбек тилидаги аналитик қурилмалар (мураккаб феъл, етакчи ва кўмакчи феъл) воқеа-ҳодисанинг бошланиши, давомийлиги, такрорийлиги, тугалланганлиги каби аспектуал вазиятларни  ифода этиши исботланган;
немис ва ўзбек тилларидаги юриш-ҳаракат феълларининг функционал ифодаси ва контекстуал мажмуи инхоативлик ва тугалланиш фазаси маъноларини юзага келтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий немис ва ўзбек тилларидаги юриш-ҳаракат феъллари аспектуал семантикасини тадқиқ қилиш жараёнида қўлга киритилган назарий хулосалар ва илмий натижалар асосида:
ҳозирги замон немис ва ўзбек тилларидаги юриш-ҳаракат феълларининг аспектуал ва акционал семантикасига оид материаллардан Европа иттифоқининг ERASMUS + дастури 561624 EPP-1-2015-1-UK-EPPKA 2CBHESP IMEP: “Internationalization and Modernization of Education and Processes in the Higher Education of Uzbekistan” номли лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 4 февралдаги 288/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижалар халқаро маълумот алмашинув тизими самарадорлиги оширишга хизмат қилган; 
немис ва ўзбек тилларидаги юриш-ҳаракат феъллари акционал ва аспект семантикасига оид материаллардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 5 февралдаги  288/30.02.01-сон маълумотномаси).  Натижалар қардош бўлмаган икки тилдаги муштарак тамойилларни белгилаш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish