Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Дилфуза Бахтиёровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дидактик асарларнинг қиёсий-типологик таҳлили», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil707.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Марғуба Дусмиратовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек тили ва университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Шавкат Аҳмадович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий  давлат педагогика институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ» «Қобуснома» асарларини қиёсий-типологик таҳлил қилиш асосида бадиий ижоднинг универсал ва ўзига хос томонларини аниқлаш, дидактик образ тушунчасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Қутадғу билиг» ва «Ҳибат ул-ҳақойиқ» асарлари ўзбек адабиётшунослигида ушбу асарлар билан бир даврда яратилган «Қобуснома»нинг бадиий-эстетик қонуниятларини ва дидактик образларнинг ўхшаш бадиий-дидактик хусусиятлари асосланган;
ижодкорларнинг бадиий маҳорати ва услубини қиёсий ўрганиш орқали икки адабиёт ўртасидаги донишманд, файласуф, вазир, пайғамбар образларининг типологик хусусиятлари далилланган;
уч панднома асарларнинг уйғунлигини таъминлаган шахс ва жамиятнинг бадиий-эстетик қонуниятлари, дидактик образ яратишда ижодкорларнинг бадиий, индивидуал услуби исботланган;
инсон шахсини маънавий-ахлоқий шакллантиришда илму маърифат ва ҳунар эгаллашга чорлайдиган мўъжаз ривоятлар, ихчам латифалар, кичик-кичик ҳикоятлар асосий ўринда туриши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ» ва «Қобуснома» асарларининг қиёсий-типологик таҳлилидан келиб чиққан илмий натижалар асосида:
«Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ», «Қобуснома» асарларида илм ҳақида, тил одоби, нафс тарбияси ҳақидаги қарашларнинг илмий натижа ва қиёсий таҳлилларидан ФА-Ф1-ОО5-рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017–2020 й.й.) номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 25 майдаги 17.01/153-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳада XI–XII асрлар туркий халқлар адабиётида уч пандноманинг уйғунлигини таъминлаган бадиий-эстетик қонуниятлар, дидактик образ яратишда ижодкорлар услубидаги ўзига хослик асосланган;
ижодкорларнинг бадиий маҳоратини ва услубини қиёсий ўрганиш, жаҳон адабиёти ривожидаги муносиб ўрнини асослаш, «дидактик образ» тушунчасини тавсифлаш каби хулосалардан ПЗ-20170927147-рақамли «Қадимги даврлардан XIII асргача бўлган туркий 
ёзма манбалар тадқиқи» мавзусидаги амалий лойиҳани (2017–2020 йй.) бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 14 июлдаги 01/4 1258-сон маълумотномаси). Натижада бадиий ижод намуналарини тадқиқ ва талқин этишда дидактиканинг аҳамияти «Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ», «Қобуснома» асарларини қиёсий ўрганишга, бадиий ижоднинг умумий ва ўзига хос томонларини аниқлашга эришилган;
уч панднома асарнинг уйғунлигини таъминлаган бадиий-эстетик қонуниятлар, дидактик образ яратишда ижодкорларнинг услубига доир фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида туркум кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 28 февралда берилган 02-40-471-сон маълумотномаси). Натижада инсон шахсини маънавий-ахлоқий шакллантиришда, уларни илму маърифат ва ҳунарга чорлайдиган ҳикмат ва ҳикоятлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.
«Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ» ва «Қобуснома» асарларининг қиёсий-типологик таҳлили ҳақидаги илмий қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом, Бухоро» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 14 августдаги  743-сон маълумотномаси). Натижада «Қутадғу билиг» ва «Ҳибат ул-ҳақойиқ» асарининг адабиёт тараққиётига қўшган ҳиссасига доир материаллар, назарий маълумотлар ёш авлод қалбида мазкур ижодкорларга, маънавий меросимизга муҳаббат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish