Sayt test rejimida ishlamoqda

Кувандиков Ильяс Тулаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини бойитишда миллий ғоянинг роли”, 09.00.05 – Миллий ғоя ва тарғибот технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4PhD/FaI541.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор;  Қўчқоров Ваҳоб Қўчқорович, сиёсий  фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини бойитишда миллий ғоянинг бирлаштирувчи куч сифатидаги аҳамиятини очиб бериш ва унинг тарғиботини ташкил этишнинг янги технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг ижтимоий онг ва дунёқарашига таъсир этувчи миллий менталитетимизга хос бўлган мулоқот, маслаҳат, насиҳат ҳамда анъана ва расм-русумларимиздаги ижобий омилларнинг амал қилиш механизмлари таснифланган ва уларнинг онг стереотипларини (лоқайдлик, бепарволик каби) бартараф қилиш, ёшлар дунёқарашини инновацион ғояларга жалб қилиш орқали жамиятнинг фаол аъзолари сифатидаги сафарбарликларини таъминлаш омиллари тадрижийлик методи асосида очиб берилган;
илмий ва бадиий билим, малака ва кўникмаларнинг ёшлар дунёқарашини бойитишдаги ролини ошириш, улар билан индивидуал иш олиб боришга устувор аҳамият қаратиш, шахсий келажак истиқболларини белгилашда  давлатнинг халққа хизмат қилиши тамойилларидан келиб чиқиш, манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш ва  амалдаги қонун нормаларига риоя қилишнинг зарурати очиб берилган;
янги Ўзбекистон давлат бошқарувида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёшлар дунёқарашида даҳлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ижтимоий фаолликни ошириш, жумладан, уларни иш билан таъминлаш жараёнида амал қилинаётганлиги асосланган; 
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларидаги хабарларни саралаш, танлаш ва улардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришнинг ёшлар ижодий салоҳияти касбий маҳоратини ошириш  омили эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини бойитишда миллий ғоянинг ролини асослаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёшларнинг ижтимоий онг ва дунёқарашига таъсир этувчи ижобий омилларнинг амал қилиш механизмлари таснифланган ва уларнинг онг стереотипларини (лоқайдлик, бепарволик) бартараф қилиш, илмий изланишларга сафарбарликни таъминлашдаги ролига оид ғоялардан Ўзбекистон республикаси ёшлар агентлигининг ёшларнинг илмий ва ижтимоий фаолиятини босқичма-босқич тизимли ташкил этиш,  100 та илмий ғоя лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 3 октябрдаги 01/04-13-23-338-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш»  сари  ғоясининг ижтимоий аҳамиятини тушуниш, уларда жамият тараққиётига нисбатан даҳлдорлик туйғусини шакллантириш ва ўз фаолиятини режали ташкил этишига хизмат қилган; 
давлат бошқарувида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёшлар дунёқарашида даҳлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ижтимоий фаолликни ошириш, касбий камолотга эришишда ижтимоий маънавий  восита эканлигига оид ғоялардан  Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018-2019 йилларда аҳоли турли қатламлари онгига янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги йўналишларини белгилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор дастурининг V боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлари»ни амалиётга тадбиқ қилишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 25 сентябрдаги 02/01-226-сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистонда ёш тадбиркор, ёш мухандис, ёш мутахассис, ёш дастурчиларнинг янги авлодини тарбиялашга ва уларнинг мустақил фаолиятини ташкил этишига  назарий манба сифатида хизмат қилган;
давлат бошқарувида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёшлар дунёқарашида даҳлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ижтимоий фаолликни ошириш, касбий камолотга эришишда ижтимоий маънавий  восита эканлигига оид ғоялардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш»  демократик партияси Марказий кенгаши ва худудий кенгашлари фаолиятида, хусусан, партия дастурида белгиланган чора-тадбирлар ёшларни халқимизга ёт ва янги авлод онги учун зарарли бўлган «оммавий маданият» нинг салбий таъсиридан мухофаза қилиш, уларни биринчи навбатда китобга бўлган муҳаббатини ошириш орқали миллий-маънавий юксалишга эришиш, миллий юксалиш ғояси тамойилларининг устуворлигини таъминлаш ҳамда жамиятимизнинг ахлоқий ва маънавий асосларини мустаҳкамлашга асос бўладиган қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнларида  самарали фойдаланилган  (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг 2020 йил 5 октябрдаги 01-246-сон маълумотномаси). Натижалар партиянинг «Ёшлар қаноти» фаолиятини самарали ташкил этиш,  уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, уларда  аждодлар меросига ҳурмат ва  миллий ғурур туйғусини шакллантиришга хизмат қилган;
илмий ва бадиий билим, малака ва кўникмаларнинг ёшлар дунёқарашида шахсий келажак истиқболларини белгилашда  давлат манфаатлари билан мутаносиблигини таъминлаш ва  амалдаги қонун нормаларига риоя қилишнинг заруратига оид ғоялардан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Тошкент шаҳрида 2020 йил 9 майда рўйхатга олинган ОАВ иштирокида ташкил этилган «ОАВ фаолиятининг ҳуқуқий асослари»  мавзуидаги давра суҳбатида ҳамда  ОАВда ғоявий тарбиянинг, жумладан, миллий юксалиш ғоясининг, бу борада республикамизда ишлаб чиқилган Концепциянинг аҳамиятини ёшлар дунёқарашига сингдиришдаги аҳамияти  тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг 2020 йил 23 сентябрдаги 16/279-сон маълумотномаси). Натижалар, расмий  оммавий ахборот  воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёшлар эришган ютуқларни тарғиб этиш, уларнинг  5 та муҳим ташаббус доирасида олиб бораётган фаолиятини ёритишни тизимли ташкил этишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish