Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонқулова Муборак Махаматқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Либерализм ғояларининг янги Ўзбекистондаги ижтимоий-маданий жараёнларга таъсири”, 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal611. 
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Давронов Зиёдулла, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзиева Рухсора Ходиевна, педагогика  фанлар доктори (DSc), профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади либерализм ғояларининг ижтимоий- иқтисодий, сиёсий, фалсафий, тарихий маданий мазмунининг янги Ўзбекистон тараққиётининг стратегик мақсадларига мослигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
либерализм ғоялари тафаккур стереотипларини ўзгартириш, иқтисодий-маънавий ислоҳотларни амалга оширишнинг  назарий асоси ва ҳуқуқий мезони, сиёсий-ижтимоий ислоҳотларнинг меъёри, улардан тизимли фойдаланиш ижтимоий тараққиёт омили эканлиги аҳолининг ижтимоий онгида ўз ифодасини топаётганлигининг фалсафий жиҳатлари очиб берилган; 
либерализм ғоялари жамият тараққиёти барқарорлигини таъминлашда аҳолининг мафкуравий иммунитетини шакллантириш, миллий ўзликни англаш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, мақсадли фаолиятини ташкил этиш омили эканлиги ёшларни иш билан таъминлаш жараёнида амал қилаётганлигининг мафкуравий аҳамияти ижтимоий жараёнларда намоён бўлаётганлиги очиб берилган; 
янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида либерализм ғоялари миллий мафкурани тарғиб этиш методологияси сифатида давлат бошқарувида ислоҳотлар ислоҳотлар учун эмас,  инсон манфаатларини ҳимоя қилишга йўналганлигининг ижтимоий аҳамияти аҳоли турли қатламлари онгида даҳлдорлик туйғусининг шаклланганлиги ва уларнинг шу жараёнларда иштирокида ўз ифодасини топаётганлигининг фалсафий жиҳатлари асосланган; 
сиёсий лидер фаолиятида либерализм ғояларидан жамият бошқарувини тизимли ташкил этиш ва давлатнинг халқаро даражада эътирофига эришишида фойдаланишининг аҳоли ижтимоий ҳимоясининг таъминлашга оид жараёнларда ўз ифодасини топаётганлиги асосланган ва либерализм ғоялари   фуқаролик жамиятини қуришнинг ижтимоий назарий асоси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон тараққиёти стртегиясида либерализм ғояларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
либерализм ғоялари тафаккур стереотипларини ўзгартириш, иқтисодий-маънавий ислоҳотларни амалга оширишнинг  назарий асоси ва ҳуқуқий мезони сифатида сиёсий-ижтимоий ислоҳотларнинг меъёри эканлигига оид назарий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал демократик партияси Марказий кенгаши фаолиятида қўлланилган («Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –  ЎзЛиДеП Марказий кенгашининг 2020 йил 26 майдаги 04-13/2184-сон маълумотномаси). Натижалар, жамиятда либерал-демократик ғояларнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли, тадбиркорлик ва ишбилармонларнинг эркин иқтисодий маконда ўзаро манфаатли шерикчиликга   илмийлик мезонлари асосида таянишнинг заруратини тушунишига хизмат қилган;  
либерализм ғоялари жамият тараққиёти барқарорлигини таъминлашда аҳолининг мафкуравий иммунитетини шакллантириш, миллий ўзликни англаш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, мақсадли фаолиятини ташкил этиш меъёри эканлиги ёшларни иш билан таъминлаш жараёнида амал қилаётганлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг аҳолининг турли қатламлари онгига мафкуравий жараёнлар диалектикасига бағишланган маънавий тадбирларни тизимли ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 11 мартдаги 02-07-326-сон маълумотномаси). Натижалар маънавият маърифат маркази ходимларининг маҳаллаларда янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтиришга оид маърузалари, давра суҳбатларини илмийлик мезонлари асосида ташкил қилишга ва аҳолининг ислоҳотлар моҳиятини чуқур англашига хизмат қилган; 
янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида либерализм ғоялари давлат сиёсати ва миллий мафкурани тарғиб этиш методологияси сифатида давлат бошқарувида ислоҳотлар ислоҳотлар учун эмас, инсон манфаатларини ҳимоя қилишга йўналганлигининг ижтимоий аҳамияти аҳоли турли қатламлари онгида даҳлдорлик туйғусининг шаклланганлиги ва уларнинг шу жараёнларда иштирокида ўз ифодасини топишининг мафкуравий аҳамиятига оид хулосалардан Ўзбекистон республикаси ёшлар иттифоқининг давлат, нодавлат ва хусусий секторнинг ижтимоий ҳамкорлигини такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2021 йил 19 октябрдаги 04-13/1509-сон маълумотномаси). Натижалар, либерал ғояларнинг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 1-бўлим 4-бандининг ижросини таъминлаш ва ёшлар иттифоқнинг Ахборот таҳлил бошқармасида ёшлар фаолиятига мониторингини тизимли ташкил қилишга ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилган;
сиёсий лидер фаолиятида либерализм ғояларидан жамият бошқарувини тизимли ташкил этиш ва давлатнинг халқаро даражада эътирофига эришишида фойдаланишининг аҳоли ижтимоий ҳимоясининг таъминлашга оид жараёнларда ўз ифодасини топаётганлиги асосланган ва либерализм ғоялари   фуқаролик жамиятини қуришнинг ижтимоий назарий асоси эканлигига оид тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий такланиш” демократик партияси  фаолияти самарадорлигини янада оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий такланиш” демократик партияси нинг 2021 йил 11 июндаги 04/13-4230-сон маълумотномаси). Натижалар, Миллий тикланиш партиясининг ижтимоий йўналтирилган дастурларини тузиш, аҳоли онгига янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини тушунтиришга ва уларнинг тафаккури янгиланишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish