Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Фозилжон Махмадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIV аср охирлари ва XV бошларидаги Самарқанд адабий муҳити ва шоир Бисотийнинг ижодий мероси”, 10.00.05-Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2018.3.PhD/Fil565.
Илмий раҳбар: Саъдиев Садри, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03 асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нарзиқулов Мисбоҳиддин Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор; Маликова Анзурат Садуллоевна, филология фанлари номзоди.  
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIV аср охирлари - XV аср бошларида Самарқанд адабий муҳити ва унинг намояндалари, шу адабий муҳитда яшаб фаолият кўрсатган шоир Бисотийнинг ҳаёт ва фаолияти, новатор шоир сифатида янги маъно ва образлар яратишини, унинг адабий муҳитидаги ўрнини белгилаш масалаларини янгича тамойиллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Самарқанд XIV аср адабиёти ривожига Амир Темур сиёсатининг ижобий таъсири ҳамда давр ижодкорларининг фаолияти натижасида мавжуд адабий муҳитнинг оммалашиши очиб берилган;
Мовароуннаҳр шоирларининг ғазалнавислик соҳасидаги ютуқлари, Камол Хўжандий, Яҳё Себак, Котибий каби машҳур шоирларнинг бу адабий муҳит билан алоқадорлиги, шунингдек, ғазал жанридаги юксак намуналари далилланган;
Бисотийнинг таржимаи ҳоли ва адабий мероси, жумладан, унинг новаторлик маҳорати янги маълумотлар билан бойитилиб, шоир девонининг ҳажман кичик бўлишига қарамасдан, кенг ҳудудга тарқалганлиги ва унинг объектив сабаблари асосланган;
Бисотий ижодининг адабий муҳитга таъсири, шоир ғазалиётининг поэтик хусусиятлари очиб берилган ҳамда адабиётшуносликда кейинги даврларда вужудга келган “тарз”, яъни “ҳиндий услуб” анъаналари унинг меросида  мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIV аср охирлари ва XV бошларидаги Самарқанд адабий муҳити ва шоир Бисотийнинг ижодий меросини тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
Хамсанавислик анъанасининг бадиий такомилида “Футуҳ ус-салотин” достонининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан ОТ-Ф1-138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5225-сон маълумотномаси). Натижада темурийлар даврида вужудга келган бир қатор асарлар ва уларнинг бадиий аҳамиятини компаративистик метод орқали ӯрганиш имконияти яратилган;  
темурийлар даврида буюк аллома ва мутафаккирларимиз томонидан яратилган маданий мероснинг ӯрганилиши тамойиллари бӯйича қӯлга киритган илмий хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 10 декабрдаги 02/356-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ва чет элда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларнинг илмий муомалага жалб этилганлиги муҳим аҳамият  касб этган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида ташкил этилган «Садоқат» ижодий тўгараги ёш ижодкорларига ушбу тадқиқотнинг ХV аср шеъриятининг ӯзига хослиги, унинг тараққиёт босқичларини ёритиш бӯйича маърузалар қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 24 ноябрдаги 01-03-03/1011-сонли маълумотномаси). Натижада  тўгарак аъзоларининг темурийлар даври адабий муҳити ва лиро-эпик шеър поэтикасини теранроқ англашларига кўмаклашган, семинарнинг илмий-оммабоплигини таъминлаб, янги манбалар билан бойитган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish