Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайқулова Наргиз Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1950-90 йилларда Хоразмда янги ерларни ўзлаштириш ва сув хўжалиги муаммолари тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tar271.
Илмий раҳбар: Махмудов Мадирим Махмудович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05  
Расмий оппонентлар: Сарибоев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент; Хушвақтов Хусан Очилбоевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳасида деҳқончилик учун янги ерларни ўзлаштириш, ирригация ва мелиорация ишларини амалга ошириш, сув омбори қурилиши ва экологик танглик шароитида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1950-1990 йилларда суғориш тизимининг экстенсив тарзда кенгайтирилиши натижасида майдонлар 2900 км дан 16594,7 км га етганлиги, сув қурилиши соҳасида моддий-техник базани янгилаш мақсадида унга кетган ҳажаратлар 3 баробарга ортган бўлсада, воҳа хусусиятлари инобатга олинмаганлиги натижасида экологик ҳолат издан чиққанлиги далилланган; 
янги ерларни ўзлаштириш, сув хўжалиги тизимини шакллантириш, ирригация ва мелиорация ишларини амалга ошириш жараёнида суғориладиган янги экин майдонларини очиш ва мавжудларини  йириклаштириш, суғориш тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланишни йўлга қўйиш, вилоятдаги Қиличниёзбой, Октябрарна, Урганчарна, Қуловот, Зейёп, Қиёт-Қўнғирот каби  15 та йирик каналларда тўғонлар қуриш ишлари сизот сувларининг ошишига, натижада ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб кетишига олиб келганлиги исботланган; 
Хоразм воҳасида дагишлар натижасида 1954-1970 йиллар мобайнида Амударё чап соҳили воҳа томон ўртача 8-10 километр масофага силжигани ва бир неча ўн минг га ҳосилдор ерларга зарар етгани, воҳа учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган Тўямўйин сув омбори ва гидроузели қурилиши асосан пахтачиликни ривожлантириш имконини берганлиги аниқланган;
Орол муаммоси билан Хоразм вилоятида ҳам кескин ўзгаришлар рўй берганлиги, дарё яқинидаги 15 минг гектар тўқайзор ва Қорақумга ёндошган жанубий ҳудудларда 26 минг гектар майдон 10-15 баробарга камайиб кетганлиги, экин майдонларининг шўрланиш даражаси ортиши оқибатида ҳосилдорлик кескин камайиб, аҳоли зич яшайдиган шаҳар ва қишлоқларда тоза ичимлик сувига эҳтиёжнинг ўсганлиги, ер ости сувларининг юқори даражада шўрланганлиги боис сув чиқариш иншоотларини қуриш имконияти чекланиб қолганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳасида деҳқончилик учун янги ерларни ўзлаштириш, ирригация ва мелиорация ишлари тарихига оид илмий хулоса ва таклифлардан:
Хоразм вилоятида ирригация-мелиорация тадбирларининг амалга оширилиши ва бунинг натижасида кучли даражада минераллашган сизот сувларнинг сатҳи сезиларли даражада пасайганлиги, ерларнинг сув таъминоти қисман яхшиланганлиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ишларига доир натижалардан Хоразм вилояти маданият бошқармаси Хива «Ичан-қалъа»давлат музей қўриқхонаси «Табиат»бўлими ва экскурсия матнларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 01/12-10-19-сон маълумотномаси). Бу музейга ташриф буюрувчиларда совет давлати ҳукмронлиги йиллари Хоразмда пахтачиликни кенгайтириш мақсадида ирригация, мелиорация ишларининг бориши, ҳосилдорликни ошириш тадбирларида хўжасизлик услублари, уларнинг экологияга таъсири, қишлоқ хўжалигида боғдорчилик, полиз, сабзавот экинларини экишда муаммолар келиб чиққанлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлишларига имкон берган; 
ХХ асрнинг 50-90-йилларида Ўзбекистон, жумладан Хоразм воҳасида ерларни ўзлаштириш, пахтачиликни кенгайтириш мақсадида суғориш тизимини такомиллаштириш, сизот сувларни қочириш, далалар шўрини ювиш билан боғлиқ мелиорация тадбирларини амалга ошириш, айни пайтда бу амалга оширилган ишларнни тўлиқ якунланмаганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси илмий бўлимида олиб борилаётган тадқиқотларини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 4 январдаги 72-01/17-13-сон маълумотномаси). Натижада, совет даврида асосий эътибор пахтачиликкка қаратилган бўлсада, миллиардлаб кубометр сизот сувлар ва юзлаб тонна зарарли тузлар ҳудуддан ташқарига чиқариб юборилганлиги, ортиқча ва шўрланган сувларни чиқариб юбориш йўли билан ерларнинг унумдорлиги ва экинларнинг ҳосилдорлигини оширишга шароит яратиш имконияти юзага келганлиги ҳақидаги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;  
1950-1990 йилларда Хоразмда янги ерларни ўзлаштириш ва сув хўжалиги тарихига оид натижалардан 2019 йил 25 октябр ва 6 ноябрда эфирга узатилган Ўзбекистон МТРКнинг «O’zbekiston»ТРК/ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар»ида, муҳарририятнинг «Бедорлик», «Катта танаффус»дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган («O’zbekiston» Телерадиокомпанияси-нинг 2019 йил 12 декабрдаги 01/207-сон маълумотномаси). Бу тингловчиларда Хоразм воҳасида деҳқончилик анаъанларининг узоқ йиллик тарихга эга эканлиги, совет давлати ҳукмронлиги йилларида бу анъаналардан воз кечган ҳолда пахтачиликда режани бажариш мақсадида экстенсив йўлдан бориб, бир қатор муаммолар келиб чиққанлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлишларига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish