Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитов Хамза Ахмадовичнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек прозаси тараққиётига халқ майдон кулги  санъатининг таъсири», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1751.
Илмий раҳбар: Сафарова Ҳилола Охунжоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Имомова Гулчеҳра Мухаммадиевна, филология фанлари номзоди, доцент; Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек насри тараққиётига халқ майдон кулги санъатининг таъсирини асослаш, унинг ўзига хос адабий жараён сифатидаги моҳиятини, бадиий-эстетик тамойилларини, ёзувчиларнинг бу борадаги  маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғзаки драма, халқ майдон кулгисига алоқадор аския, лоф, латифа жанрларининг ёзма проза билан бадиий синтезлашиш муносабати, уларнинг роман, қисса, ҳикоя каби насрий жанрлар генезиси ва бадиий тараққиётидаги ўрни асосланган;
ўзбек насрида оғзаки драма, аския, лоф, латифа сюжети, мотив ва образларидан, фолчи (ромчи), ичувчи, кашанда, лақма, гўл, лўли, сафсатабоз, ёлғончи, фирибгар, ишқибоз ва ҳоказо сингари характер кулгиси типларидан анъанавий усулда ижодий фойдаланиб яратилган асарларнинг ўзига хос этномаданий контекст, ҳангома, кулги-ҳикоя, кулги-хотира асар сифатидаги хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек роман, қисса ва ҳикоялари сюжетида кузатиладиган халқ майдон кулги санъати билан боғлиқ киноя, пичинг, макаронизм, вульгар сўз, қочирим каби кулги айёрона, кесатиқли сатирик ҳамда енгил, кувноқ юмористик матн яратиш тамойиллари аниқланган;
насрда фольклоризмларни қўллаш, халқ ижоди таъсирида ҳажвия ва ҳангомалар яратиш маҳорати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек насри тараққиётига халқ майдон кулги санъатининг таъсирини, унинг ўзига хос адабий жараён сифатидаги моҳиятини, бадиий-эстетик тамойилларини, ёзувчиларнинг бу борадаги маҳоратини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оғзаки драма, халқ майдон кулгисига алоқадор аския, лоф, латифа жанрларининг ёзма проза билан муносабати, уларнинг роман, қисса, ҳикоя каби насрий жанрлар генезисини ёритиш каби хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 майдаги 17.01/165-сон маълумотномаси).  Натижада ўзбек прозаси тараққиётига халқ майдон кулги  санъатининг таъсири, бадиий тараққиётида тутган ўрни ва моҳиятини асослаш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
насрий асарларда драматик ҳаракат, диалогик ва монологик нутқ, афандинамо характер кулгиси, вульгар латифалар, телба ва аскар латифалар каби хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 майдаги 17.01/165-сон маълумотномаси).  Натижада анъанавий ва замонавий мавзу мундарижаси, сатира ва юморни, тил ва нутқ воситаларини уйғунлаштирган жиҳатларини асослаш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
ўзбек роман, қисса ва ҳикоялари сюжетида кузатиладиган халқ майдон кулги санъати билан боғлиқ киноя, пичинг, макаронизм, вульгар сўз, қочирим каби кулги воситалари орқали сатирик ва юмористик матн яратиш каби илмий қарашлардан «Бухоро» телеканалининг «Саккизинчи мўъжиза», «Асарларнинг асраганлари», «Ассалом Бухоро»дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 апрелдаги 1/108-сон маълумотномаси). Натижада оғзаки драма, аския, лоф, латифа сюжети, мотив ва образларидан ижодий фойдаланиш асосида яратилган асарларнинг ўзига хос этномаданий контекст сифатидаги хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish