Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошниёзова Дилфуза Полвоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ибн Давлат адабий меросининг матний ва ғоявий-бадиий таҳлили”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil539.
Илмий маслаҳатчи: Мухиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори; Ғаффоров Нодир Насриевич, филология фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрда мумтоз адабий анъаналар таъсирида ижод қилган Ибн Давлат лирик меросининг ўзбек мумтоз адабиёти тараққиёти тарихида тутган ўрнини белгилаш орқали шоир девонининг матний ва ғоявий-бадиий, поэтик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XIXаср охири XX аср бошидаги Каттақўрғон адабий муҳитида Ибн Давлат ижодининг тутган ўрни ва ижодкорнинг давр синовларига бардош берган ҳолда анъанавий услуб ва жанрларда ҳамда диний-тасаввуфий йўналишда ижод қилган маҳоратли шоир, сўфиёна ғоялар тарғиботчиси эканлиги қиёсий-тарихий аспекда очиб берилган;
шоир девонининг тартиб берилиш хусусиятлари, таркиби, унинг матний ўзига хосликлари, девондаги лирик жанрлар, шеърларнинг матний-жанрий хусусиятлари ва таркибий тузилиши, девоннинг композицияси ҳамда образлари қиёсий-типологик контекстда далилланган; 
шоир девонининг қўлёзма нусхаси матншунослик мезонлари асосида текширилиб, Ибн Давлатнинг адабий-эстетик қарашлари китобхонларга насиҳат мазмунидаги асарлар тақдим этиш, одоб-ахлоқ ва диний қадриятларни бадиий шаклда тарғиб этишдан иборат эканлиги исботланган;
ижодкор асарларида Шарқ мумтоз адабиётига хос мазмун ва шакл уйғунлиги, тематик ранг-баранглиги, адабий-эстетик қарашларининг мумтоз шеърият ривожига кўрсатган ижобий таъсири, шоир лирик меросида салафлар анъаналарининг поэтик такомили, диний-ирфоний мотивлар, мумтоз адабий жанр ва тимсолларнинг изчил давом эттирилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ибн Давлат адабий меросининг матний ва ғоявий-бадиий таҳлили”бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
фольклор ва ёзма адабиётдаги ижодкорлар бадиий маҳоратини белгилашда уларнинг лисоний салоҳияти параметрларини ҳисобга олиш, тил ифода-тасвир воситалари ҳамда адабий анъаналар орқали олинган тажриба ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 24 июндаги 142/1-сон маълумотномаси). Натижада шоирлар шеъриятидаги илмий-маърифий ғояларнинг ижтимоий-маданий аҳамиятини асослашга муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
шоирнинг вазн, қофия ва радифларни қўллашдаги поэтик маҳорати ва ўзига хос услуби, янгича қарашларини ёритиш ҳақидаги хулосаларини ўқув жараёнига татбиқ этишда, Ибн Давлат адабий-эстетик қарашлари, қорақалпоқ - ўзбек адабий алоқаларига тажриба ва амалий тавсиялардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 11 октябрдаги 287/2-сон маълумотномаси). Натижада фольклор ва ёзма адабиётдаги ижодкорлар бадиий маҳоратини белгилашда уларнинг лисоний салоҳияти параметрларини ҳисобга олишга, бадиий-тасвир воситалари ҳамда адабий анъаналар орқали тажриба ва бадиий маҳоратни ошириш йўл-йўриқлари ҳақидаги назарий фикр ва амалий тавсиялар ҳамда Ибн Давлат адабий меросининг матний ва ғоявий-бадиий тадқиқ этиш билан боғлиқ хулоса ва умумлашмаларга муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
Ибн Давлат ижодининг бадиий қиммати, маърифий аҳамияти, ижодидаги маърифий-ирфоний, бадиий-эстетик ғоялар талқинига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2021 йил 2 июндаги 04-25-885-сон маълумотномаси). Натижада Ибн Давлат девонида ўз ифодасини топган дидактик қарашлардан маънан етук авлодни тарбиялашда фойдаланишнинг илмий-педагогик мезонларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish