Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Жонибек Уктамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Икки ўлчовли сигналларни вейвлет усулларида моделлаштириш алгоритмлари ва дастурлари», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1947. 
Илмий раҳбар: Зайнидинов Хакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентлар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, доцент; Болтабоев Шухрат Комилжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хаар вейвлет усуллари ёрдамида сигналларга ва тиббий тасвирларига рақамли ишлов бериш жараёнининг математик моделлари, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сигналлар ва тасвирларга рақамли ишлов беришда қўлланиладиган Хаарнинг бўлак ўзгармас вейвлет усули сплайн-вейвлетларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган Хаарнинг бўлак-чизиқ ва бўлак-квадратик вейвлет усуллари асосида электроэнцефалографик сигналини рақамли ишлаш жараёнини математик модели ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
Хаарнинг икки ўзгарувчили вейвлет усуллари асосида тасвир матрицаси учун сиқиш алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
Хаарнинг такомиллаштирилган вейвлет усуллари ёрдамида сигналлар ва тиббиёт тасвирларини рақали ишлаш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқотлари доирасида бир ва икки ўзгарувчили Хаар вейвлетлари ёрдамида сигналларга рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва уларнинг дастурий воситалари ёрдамида олинган илмий янгиликлар:
бош мия тузилмалари микроскопик тасвирларини рақамли ишлашнинг вейвлет усуллари, алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий мажмуа «Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали»га жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 33-8/6886-сон маълумотномаси). Натижада, бош мия тузилмалардаги ўзгаришларни аниқлаш муддати 61%га ва хатоликни 11-15%га камайтириш имконини берган;
биомедицина сигналларига вейвлет усулида рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий восита «Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалиёт марказининг Андижон филиали»га жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 33-8/6886-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт институтидаги фойдаланиб келинаётган ананавий усулга нисбатан хатоликлар 6-10%га камайтириш имконини берган; 
биомедицина сигналлари ва тиббиёт тасвирларини рақамли ишлашнинг бўлак-базис усуллар, алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий мажмуа «СамМИ 1-клиникаси»га жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 33-8/6886-сон маълумотномаси). Натижада, қондаги лейкоцитлар сонини аниқлаш вақти 58%га ва хатоликни 10-12%га камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish