Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззақов Қаҳрамон Бекдурдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хоразм воҳаси карам агроценози энтомофаунаси: шаклланиши, функцияланиши ва уларни бошқаришнинг замонавий биологик асослари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B323.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Алимардан Юсупович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади карам агроценози энтомофаунаси структуравий-функционал таркибини аниқлаш ва уларни бошқаришнинг биологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм воҳаси карам агроценозида учровчи ҳашаротлар энтомофаунасининг 9 туркум, 33 оила, 94 авлод ва 170 турга мансуб рўйхати тузилган;
илк бор Хоразм воҳаси (шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари) учун карам агроценози фитофагларнинг 6 туркумга мансуб 15 оила, 26 авлод, 35 тури, энтомофагларнинг 4 туркум, 6 оила, 14 авлодга мансуб 27 тури аниқланган;
илк бор республика фаунаси учун карамнинг жиддий зараркунандаси баҳорги карам пашшаси (Delia brassicae Bouche) биологияси ўрганилган;
“Лепидоцид” бактериал препаратининг карам куяси ва карам оқ капалагига қарши биологик самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Хоразм воҳаси карам агроценози энтомофаунаси: шаклланиши, функцияланиши ва уларни бошқаришнинг замонавий биологик асослари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм воҳаси (шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл туманлари) ҳудудларида карам агроценозида доминант фитофагларнинг 7 туркумга мансуб 71 тур, энтомофагларнинг 5 туркум 99 турга мансуб рўйхати шакилланган ва уларнинг биоэкологик хусусиятлари асосланиб Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг 2021 йил 1 мартдаги 02/18-465-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда Хоразм воҳаси карам агроценози энтомофаунасининг турлар таркиби аниқлаш, карам энтомофаунасининг систематик ва экологик таҳлил қилиш, фитофаглар сонининг экологик ва биологик факторлар таъсирида ўзгариши ва “Рекомендация по биологическим борьбе с крестоцветными клопами» мавзусида тавсиянома чоп қилиш имконини берган;
2019-2020 йилларда Хива тумани карам ўсимлиги шира битларига қарши олтинкўзни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Рахимберган Хожи Анбар”, “Даврон”, Хонқа тумани “Равшанбек Жамолбек” фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзагрокимёҳимоя акциядорлик жамиятининг 2021 йил 1 апрелдаги 02-13/166-сон маълумотномаси). Натижада шира битлари иқтисодий зарар етказиш мезонидан яъни ҳар бир ўсимликда ўртача 0,06-0,08 донадан паст бўлиб, 87% биологик самарадорликга эришиш имконини берган;
Хоразм воҳаси ҳудудида “Лепидоцид” микробиологик препаратининг 2,5 л/га сарф меъёри асосида карам агроценозларида кенг тарқалган карам оқ капалаги қуртлари ва карам куясига қарши ишлов бериш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Хива туманининг “Рахимберген Хожи Анбар”, “Даврон”, Қўшкўпир туманининг “Зирота 21”, Хонқа туманининг “Равшанбек Жамолбек” фермер хўжаликлари карам агроценозларида зараркунондалар тарқалишини олдини олиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/025-1586-сон маълумотномаси). Натижада, карам зараркунондаларига нисбатан 43,6 т/га ҳосилдорлик эришилган ва рентабеллик 22 % бўлиши кузатилиб, ўртача 1,3 млн сўм соф фойда олиш имконини берган;
Хоразм воҳаси карам агроценози энтомофаунасининг 170 турга мансуб 213 нусхаси Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 23 апрелдаги 4/1255-1190-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари Республикамизнинг турли худудларида карам энтомофаунасининг фитофаг ва энтомофаглар тур таркибини аниклаш учун қиёсий таҳлил ўтказишда, уларнинг морфо-биологик ва экологик хусусиятларини ўрганишда ва атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish