Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нейрон тармоқлари орқали двигателни автомобиль мехатрон тизими билан интеграция қилиш усулларини ишлаб чиқиш», 05.08.06–Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т61.
Илмий маслаҳатчи: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Арипджанов Мадамин Магрупович, техника фанлари доктори, профессор; Марио Лавелла, фан доктори, профессор (Италия).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нейрон тармоқлари орқали двигателни автомобиль мехатрон тизими билан интеграция қилиш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
двигателни автомобиль мехатрон тизимига нейрон алоқалар архитектурасига асосланган бошқарув тизими орқали интеграция қилиш услуби ишлаб чиқилган;
двигателни бошқарув тизими маълумотлари таҳлили ва бошқарувчи органларига етказиб беришнинг услуби (нейрон алоқаларнинг диссперсияси) яратилган ва унинг унумдорлиги асосланган;
учинчи авлод – йиғма маълумотларни таҳлиллаш ва оптимал режимларни танлаш турли автомобиль синфлари учун мехатроника тизимига эга бошқарув алгоритми яратилган;
ўт олдириш тизими учун мехатрон адаптор модели ишлаб чиқилган;
нейрон тармоқлари орқали двигателни бошқарув модели ишлаб чиқилган;
бошқарув тизимидаги нейрон алоқаларни интеграция сўровларига асосан танлаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Двигателни автомобиль мехатрон тизимига нейрон алоқалар архитектурасига асосланган бошқарув тизими орқали интеграция қилиш услуби натижалари асосида:
двигателни бошқарув тизими маълумотлари таҳлили ва бошқарувчи органларига етказиб бериш услуби “Дженерал Моторс Пауэртрейн Узбекистан” АЖга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” компаниясининг 2017 йил 14 августдаги 45/04-25-2688-сон маълумотномаси; технологик жараён техник шарти (Тs 22596387-01:2015)). Натижада ишлаб чиқариш самарадорлигини 9% ошириш, тажриба ва машиналарнинг завод синовларини ўтказиш харажатларини 6,5% камайтириш, ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини 11% ошириш имконини берган;
ўт олдириш тизими учун ишлаб чиқилган мехатрон адаптор модели ва унинг параметрларини асослаш услуби “Дженерал Моторс Пауэртрейн Узбекистан” АЖга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” компаниясининг 2017 йил 14 августдаги 45/04-25-2688-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ўт олдириш тизими учун ишлаб чиқилган мехатрон адаптор модели двигателларни синаш жараёнини такомиллаштириш имконини берган;
йиғма маълумотларни таҳлиллаш ва оптимал режимларни танлаш услуби “Ўзавтосаноат” компаниясининг корхоналарига, жумладан “Дженерал Моторс Пауэртрейн Узбекистан” АЖ ва “UzKoji” ҚКга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” компаниясининг 2017 йил 14 августдаги 45/04-25-2688-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган йиғма маълумотларни таҳлиллаш ва оптимал режимлари турли автомобиль синфлари учун мехатроника тизимли J200 автомобили ва L2C BDOHC 1,5 двигателини тажриба-конструкторлик ва завод синовларини ўтказиш жараёнида қўлланилди. Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқариш жараёнида 48,4 кВт энергияни ва 6400 литр ёқилғи харажатларини қисқартириш, ишлаб чиқаришда меҳнат сарф-харажатларини 800 одам∙соатга камайтириш имконини берган.