Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзов Мухамад Бахронович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик лицей ўқувчиларини web технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1595.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университетида бажарилган.
Илмий рахбар: Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хайтуллаева Нафиса Сахобиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицейларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда Web технологияларга асосланган электрон таълим ресурсларини яратиш ва ундан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги: 
академик лицейлар учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича Web технологияларга асосланган электрон таълим ресурслари яратишга оид талаблар ва тавсиялар психологик-педагогик, дидактик, техник ва методик жиҳатдан такомиллаштирилган ҳамда ташкилий тузилмаси яратилган;
академик лицейларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда Web технологияларга асосланган электрон таълим ресурслари тузилмаси назарий, амалий ва мустақил таълим машғулотларини ўтказишда “Blended learning (аралаш таълим)” технологиясини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
академик лицейлар учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан Web технологиялар асосида масофадан туриб ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида таълим олиш имконини берувчи очиқ таълим ресурси (платформа)нинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
академик лицейларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш самарадорлигини аниқловчи мезонлари ва кўрсаткичлари асосида Web технологиялари имкониятларидан фойдаланиб такомиллаштирилган баҳолаш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицейларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини web технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Академик лицейларда Информатика ва ахборот технологиялари фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш” номли методик қўлланмаси ва фан бўйича яратилган электрон ўқув-методик материаллар ҳамда электрон ўқитиш курси (масофали ўқитиш платформаси) академик лицейларда кундузги таълим шаклида ўқитиш воситаси сифатида масофадан ўқитиш элементларини жорий этган ҳолда назарий ва амалий билимларни ўқувчиларга етказишда кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5567-сон маълумотномаси). Натижада таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда академик лицей талабаларининг билим ва амалий кўникмалари даражалари ошган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани доирасида ўқув-методик материалларни дидактик ва техник талаблар асосида яратиш, ўқитишни модуль тизимига асосланиб ташкил қилиш, ўқитишни ташкилий жиҳатларини йўлга қўйишда LCMS (ўқитишни ва ўқув контентини бошқариш тизимлари)дан фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5567-сон маълумотномаси). Натижада “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича электрон таълим ресурси яратилган (www.el-talim.uz).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish