Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Мадинахон Собирхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак логопедларни тайёрлашда мустақил таълим самарадорлигини ошириш», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. В2020.2.PhD/Ped1586.
Илмий раҳбар: Аюпова Мукаррам Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Шокирова Шахноза Дилмуродовна, (PhD), доцент в/б.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак логопедларни тайёрлашда мустақил таълим самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
логопедия ўқув модули таркибидаги мустақил таълим мазмуни дидактик-модулли коррекцион таълим амалиёти талабларининг ақлий фаоллик компетенцияларини комплекс ривожлантиришга қаратилган дифференциявий адаптивликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларнинг касбий мотивациясини лойиҳалаштиришнинг вариатив, коррекцион-педагогик элементлари интеллектуал-ижодий ва коррекцион-ривожлантирувчи визуал характердаги машғулотларни ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим жараёнида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели инклюзив таълимнинг лойиҳа, ахборот билан ишлаш технологияларининг когнитив хусусиятлари, қулай ҳаракатланиш динамикасининг аудиториядан ташқари фаолиятини ташкил қилиш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак логопедларнинг касбий компетенциялари мустақил таълим жараёнида интенсив ривожлантириш инклюзив таълим самарадорлигини оширишга қаратилган тренинглар мажмуини “My test”, “Auto play”, “I spring” дастурлари имкониятларини намойиш қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак дефектологларда касбий компетенцияларни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Логопедия” ўқув модули таркибидаги мустақил таълим мазмуни коррекцион таълим амалиёти талабларини назарий ва амалий машғулотлар мазмунига адаптивлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Логопедия (Товушлар талаффузидаги камчиликлар)” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сонли буйруғи асосида берилган 522-103-сон гувохнома). Натижада, талабаларнинг логопедия модули мавзуларини мустақил ўзлаштириш жараёни самарадорлигини оширишга эришилган;
мустақил таълимни ташкил қилиш механизмлари бўлажак логопедларнинг касбий мотивациясини  ривожлантиришнинг вариатив ёндашувларига коррекцион-педагогик импровизация элементларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Логопедия (Товушлар талаффузидаги камчиликлар)” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-103-сон гувохномаси). Натижада, талабаларнинг логопедия модули мавзуларини мустақил ўзлаштириш самарадорлиги оширилган;
олий таълим жараёнида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели инновацион таълим муҳити тамойиллари ҳамда лойиҳа, ахборот билан ишлаш технологияларининг ўзаро трансформацияси асосида модернизациялашга оид таклифлар ИТД-1-61- рақамли “Дефектология таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлаш жараёнига замонавий таълим моделлари таъсирини тадқиқ этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4236-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълим самарадорлигини ошириш асосида бўлажак дефектологларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш технологияларининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларнинг касбий компетенцияларини мустақил таълим жараёнида интенсив ривожлантиришга оид замонавий ёндашувлар ҳамда инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида “Логопедия (Товушлар талаффузидаги камчиликлар)” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сонли буйруғи асосида берилган 522-103-сон гувохнома). Натижада, талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлашнинг замонавий шаклларини амалиётга татбиқ этиш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish