Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаева Муҳайё Абдумуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «5-6-синф ўқувчиларида лингвистик компетенцияларни ривожлантириш методикаси» 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1652
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2021.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматова Гулшан Аманкуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 5–6-синф ўқувчиларида лингвистик компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенциялари тизимли-фаолиятли, ижтимоий-маданий ва прагматик ёндашувлар ҳамда компетентлилик мезонларини рефлексив машқлар ва мулоқотни фаоллаштириш жараёнларини эмоционал ва интерпритатив таъсирчанлик даражаларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
5-6 синф ўқувчиларида лингвистик компетенцияларнинг дидактик компонентлари фундаментал ва амалий йўналганлик, индивидуаллик, педагогик ҳамкорлик, тил, нутқ, ижтимоий-маданий, ўқиб-тушуниш ва компенсатор кўникмалари ривожланишини стилистик дифференциациялаш асосида такомиллаштирилган; 
она тили дарсларида 5-6 синф ўқувчиларининг лингвистик компетенциясини ривожлантириш методикаси “Қайта ҳикоялаш”, “Пинбоард”, “Дисскурс”, “Интервью”, матн ва луғат устидаги тасвирлаш, изоҳлаш, муҳокама, таққослаш ишлари  имкониятларини эвристик ва продуктив фаолиятли таълимнинг ўзаро уйғунлиги адабий талаффуз кўникмалари ва имловий саводхонликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
5–6-синф ўқувчиларида лингвистик компетенциялар ижтимоий-маданий, коммуникатив ва тизимли ёндашувлар ҳамда ўқув-методик таъминотини ривожлантириш самарадорлигини аниқловчи фаолиятли, натижавий мезонларни қўллай олиш даражалари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5–6-синф ўқувчиларида лингвистик компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
5–6-синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенциясини ривожлантириш мазмуни тизимли-фаолиятли, ижтимоий-маданий ва прагматик ёндашувлар ҳамда компетентлилик мезонларини аниқлаштиришга оид таклифлар ЁА-1-20 рақамли “Ўқувчиларда касбий аҳамиятли сифатларни шакллантиришнинг интегратив-методик воситаларини яратиш” номли амалий грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 13 августдаги 02-07-2040/04-сон маълумотномаси).  Натижада, ўқувчиларнинг лингвистик компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик, психологик ва методик имкониятларини кенгайтриш икмонияти яратилган; 
она тили дарсларида ўқувчиларда лингвистик компетенцияни ривожлантиришнинг дидактик компонентлари фундаментал ва амалий йўналганликни индивидуаллик, педагогик ҳамкорлик, кўргазмалилик тамойиллари асосида ўзаро оптималлаштиришга оид таклифлар асосида “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-110-сон рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда лингвистик компетенцияни ривожлантиришнинг дидактик компонентлари такомиллаштиришган;
5–6-синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенциясини ривожлантириш методикаси “Қайта ҳикоялаш” (Picture story), “Пинбоард”, “Дисскурс”, “Интервью” каби фаол ўқитиш методларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-110-сон рухсатномаси). Натижада она тили дарсларида инновацион таълим технологияларидан лингвистик компетенцияни ривожлантириш методикасин такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларда лингвистик компетенцияларни ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш юзасидан илғор педагогик ва ахборот-коммуникaция технологияларини таълим жараёнига татбиқ этишга оид тавсиялар асосида “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси  яратилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-110-сон рухсатномаси). Натижада ўқувчиларнинг лингвистик компетенцияларини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган ва  ўқувчиларнинг лингвистик компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish