Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Баҳром Норбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш (10-11-синфлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2502.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Иргаш Тўраевич Чориев, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped 78.03. 
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчилар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришда инновацион ёндашув асосларини белгилаш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синергетик, мажмуавий, шахсга йўналтирилган дидактик имкониятларнинг ўқувчиларда коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг аффилятив мотивлари, вербал ва новербал нутқ кўникмалари, оғзаки ва ёзма нутқнинг фикрлаш жараёнларига интенсив таъсири билан бевосита боғлиқ педагогик-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
коммуникатив таълим асосида мактабда ўқитиш муҳитининг сифат ва самарадорликка таъсирини белгилаш жараён субъектларининг интерфаол мулоқот кўникмаларини шакллантириш, коммуникацияга нисбатан майлларнинг барқарорлигини таъминлаш, субъект-субъект муносабатларида ижтимоий идентификациянинг устуворлигига таянадиган педагогик механизмни такомиллаштириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчилар коммуникатив компетентлигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти йўналтирувчи, изоҳловчи, мослашувчан, намойишли таркибий асосларга мувофиқ келувчи “мотив, билим, рефлексия, кўникма, малака, амалий фаолият тажрибаси, ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш, ўз ўрнини белгилаш индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот техника ва технологиялари билан адаптив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари дарснинг англаш босқичида “Коммуникатив ҳужум”, “Финча ҳикоя айтиш” ва “Коммуникатив ўқитиш ва ўрганиш”, “Тўхтаб ўқиш”, “Муҳокама” стратегияларини ўқитиш мақсадига мувофиқ қўллаш, рефлексия жараёнида “Дискурс таҳлил”, “3 даражали тест” орқали коммуникатив сифатларнинг шаклланганлигини баҳолашнинг диагностик тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашув асосида ўқувчилар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга оид  тадқиқотнинг илмий натижалари  асосида:
ўқувчилар коммуникатив компентентлигини ривожлантиришнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, технологик ва рефлексив мезонлари ҳамда воситаларининг ахлоқий–эстетик хусусиятлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари”нинг мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 27 июлдаги 01/11-01/10-1071-сон маълумотномаси). Мазкур мезонлар фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларда коммуникатив ўқув топшириқларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш имкониятини яратишга хизмат қилган;
ўқувчилар коммуникатив компетентлигининг интегратив таъсирига доир таклифлардан “Тарбия” фани бўйича Давлат таълим стандарти ва концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 27 июлдаги 01/11-01/10-1071-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанини ўқитиш мазмуни ижтимоий мослашиш ва ўз-ўзини белгилашга доир ўқув материаллари билан бойитишга эришган.
ўқувчилар  коммуникатив  компетентлигини  аниқлаш мезонларига доир таклифлардан  умумтаълимнинг миллий ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 27 июлдаги 01/11-01/10-1071-сон маълумотномаси). Ушбу миллий ўқув дастурлари дарслик ва ўқув қўлланмаларидаги коммуникатив ўқув материаллари мазмунини такомиллаштириш имкониятини яратган;
ўқувчилар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари дарснинг англаш босқичида “Коммуникатив ҳужум”, “Финча ҳикоя айтиш” ва “Коммуникатив ўқитиш ва ўрганиш”, “Тўхтаб ўқиш”, “Муҳокама” стратегияларини ўқитиш мақсадига мувофиқ қўллаш, рефлексия жараёнида “Дискурс таҳлил”, “3 даражали тест” орқали коммуникатив сифатларнинг шаклланганлигини баҳолашнинг диагностик тизимини ишлаб чиқиш асосидаги хулосалардан умумтаълим мактаблари ўқувчиларини PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларга муваффақиятли тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 27 июлдаги 01/11-01/10-1071-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар коммуникатив компетентлигини ривожлантириш асосида уларни ўқув ютуқларига эришишга тайёрлашнинг коммуникатив шаклларини амалиётга қўллаш самарадорлиги  ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish